Moderna раҳбари коронавирус пандемияси тугаши ҳақида башорат қилди

© Sputnik / Татьяна Столярова / Медиабанкка ўтишНью-Йорк во время режима ЧС
Нью-Йорк во время режима ЧС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.09.2021
Oбуна бўлиш
COVID-19 пандемияси бир йил ўтгандан сўнг инсонлар одатий ҳаётига қайтадилар, деди Moderna фармкомпанияси раҳбари.
ТОШКЕНТ, 23 сен – Sputnik. Вакциналар ишлаб чиқариш кўпаяётгани сабаб, коронавирус пандемияси келаси йилнинг кузида тугаши мумкин. Бу ҳақда Американинг Moderna фармацевтика компанияси бош директори Стефан Бансел сўзларига таяниб РИА Новости хабар берди.
Коробки с вакциной от COVID-19 компании Moderna - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.07.2021
Ўзбекистонга АҚШдан Moderna вакцинаси олиб келинади
"Агар сиз сўнгги олти ой мобайнида саноат ишлаб чиқариш қўлламининг қувватига назар ташласангиз, келаси йилнинг ўрталарига қадар ер сайёрасидаги барча инсонларни эмлаш учун дозалар етарли бўлади", - деди Бансел Швейцариянинг Neue Zürcher Zeitung газетасига берган интервьюсида.
Унинг айтишича, эмлашдан бош тортганлар коронавирусга чалиниши муқаррар, чунки ҳозирда дунёда ҳукмронлик қилаётган “дельта” штамми жуда юқумли. 2022 йилнинг иккинчи ярмида одатий ҳаётга қайтиш мумкинми, деган саволга, бу бир йилда содир бўлиши мумкин, деб қўшимча қилди у.
Янгиликлар лентаси
0