Сиёсат

Ўзбекистон ва Қирғизистон давлат чегарасининг 94 фоизини мувофиқлаштириб олди

© Sputnik / Григорий СысоевПограничник. Архивное фото
Пограничник. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.09.2021
Ҳозирда давлат чегарасининг қолган 6 фоизини делимитация қилиш бўйича ишлар давом эттирилмоқда.
ТОШКЕНТ, 23 сен – Sputnik. Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги давлат чегарасининг 94 фоиздан зиёди делимитация ва демаркация комиссияси томонидан келишиб олинди. Бу ҳақда Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Ибрагим Жунусов маълум қилди.
Элчининг сўзларига кўра, ҳозирда давлат чегарасининг қолган 6 фоизини делимитация қилиш бўйича ишлар давом эттирилмоқда.
Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг давлат чегараси узунлиги 1,38 минг километрни ташкил этади. Ўзбекистонга тегишли бўлган 4 та эксклавлар Қирғизистон ҳудудида жойлашган.
Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг жорий йил март ойидаги Ўзбекистонга расмий ташрифи давомида икки давлат раҳбарининг музокаралари якуни бўйича Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегарасини ҳуқуқий расмийлаштиришни тез фурсатларда якунлаш ва ўтиш пунктларини тўлақонли ишлашини таъминлаш бўйича амалий қадамлар белгилангани маълум қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала