Польша шарқий чегарада 250та америка танкларини жойлаштиради

© Sputnik / Виталий АньковВоенные в Приморье завершили восстановление танка "Шерман" времен Великой Отечественной войны
Военные в Приморье завершили восстановление танка Шерман времен Великой Отечественной войны - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.09.2021
Oбуна бўлиш
Польша мудофаа вазири Блашчак сўзларига кўра, "дунёнинг энг яхши танклари мамлакатга тажовуз хатарини пасайтириш учун керак".
ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Варшава ўз чегараларида АҚШдан сотиб олган Abrams танкларини жойлаштиради, деб хабар қилди республика мудофаа вазири Мариуш Блащак Польша радиоси эфирида.
"Икки юз элликта энг замонавий танклар мамлакатимиз шарқида жойлаштирилади", — деди у.
Флаг Польши - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.08.2021
Польшага Калининград керак: можаро бошланиб бўлди
Илгарироқ, Польша ҳукумати бронетехникани 2022 йилда қабул қилиб олишга умид қилаётганликларини билдирган эдилар. Гап M1A2 Abrams SEPv3 модификацияси ҳақида бормоқда. Ушбу техника Варшавага 23 миллиард долларга тушади. Блашчак сўзларига кўра, "дунёнинг энг яхши танклари мамлакатга тажовуз хатарини пасайтириш учун керак".
Польшалик сиёсатчилар НАТО Россияга фаолроқ қарши туриши керак, дея кўплаб маротаба такрорлашган. Польша Россияни хавфсизлик учун таҳдид деб билади.
Москве, ўз навбатида, бошқа давлатларга, хусусан Шимолий атлантика альянси давлатларига ҳужум қилиш ниятида эмаслигини такрорлаб келади. Шу билан бирга, Путиннинг таъкидлашича, Россия ўз ҳудудларига кўз олайтириш ва тараққиётни чеклаш сингари ҳаракатларни жавобсиз қолдирмайди.
Янгиликлар лентаси
0