Жамият

Республика обрўйига путр етказаётган жиноятларнинг аксарияти давлат харидлари соҳасида

© Sputnik / Дильшода РахматоваОлий Мажлис Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлиси
Олий Мажлис Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлиси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.09.2021
Олий Мажлис депутатлари Коррупцияга қарши кураш агентлигининг фаолиятини янада самаралироқ қилиш мақсадида таклифлар беришди.
ТОШКЕНТ, 23 сен – Sputnik. Ўзбекистоннинг миллий манфаатларига ва халқаро имиджига зарар етказаётган жиноятларнинг аксарияти - давлат харидлари соҳасида содир бўлмоқда, деди Коррупцияга қарши кураш агентлиги директори Акмал Бурҳонов Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ўқиб эшиттирган таҳлилий маълумотда. Sputnik мухбири хабарига асосан.
“Ўзбекистон Республикасининг миллий манфаатларига ва халқаро имиджига зарар етказувчи жиноятларнинг аксарияти давлат харидлари соҳасига тўғри келади. Жумладан, давлат харидлари жараёнида коррупцияга қарши самарали назорат тизимининг йўқлиги сабабли нархларни сунъий ошириш, талон-торожликлар ҳамон сақланиб қолмоқда”, - дейилган хабарда.
Хусусан, давлат харидлари жараёнида таниш-билишчилик, манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилаётганлиги, харид ғолибини аниқлашда маълумотларнинг етарлича очиқланмаётганлиги аниқланган.
Депутатлар Коррупцияга қарши кураш агентлиги ахборотидан, хулоса қилган ҳолда Агентликка қуйидаги таклифларни билдиришди:
Миллий манфаатларига ва Республика имиджига зарар етказувчи жиноятлар тоифасининг аниқ рўйхатини тузиш;
Бундай жиноятларни тергов қилиш натижалари таҳлилини ўтказиш услубини йўлга қўйиш;
давлат органлари фаолиятида коррупциявий хавфларни баҳолаш электрон тизимини яратиш;
Коррупцияга қарши кураш агентлигининг ҳуқуқларини жиноят-процессуал қонунчиликда акс эттириш.
Ундан ташқари тадбирда қонун ижодкорлиги, парламент назорати ҳамда коррупцияга қарши тарғибот ишларида Олий Мажлис тегишли қўмиталари билан Агентлик ўртасидаги ҳамкорлик талаб даражасида эмаслиги ҳақида фикр билдирилди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала