Россия Ўзбекистон билан авиарейслар сонини кўпайтирмоқда

© Sputnik / Виталий Тимкив / Медиабанкка ўтишСамолет Airbus A320 авиакомпании "Аэрофлот"
Самолет Airbus A320 авиакомпании Аэрофлот - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.09.2021
Oбуна бўлиш
Россия тезкор штаби Ўзбекистон шаҳарларига мунтазам парвозлар сонини кўпайтиришга рухсат берди
ТОШКЕНТ, 23 сен – Sputnik. 5 октябрдан бошлаб Москва – Тошкент йўналиши бўйича мунтазам парвозлар сони ҳафтасига тўрттагача кўпайтирилмоқда. Ҳозирда “Аэрофлот” бу йўналиш бўйича ҳафтасига иккита рейсларни амалга оширмоқда.
Россиянинг коронавирус тарқалишига қарши курашиш тезкор штабининг маълум қилишича, бундай қарор Ўзбекистондаги эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда қабул қилинган.
Бундан ташқари, қуйидаги йўналишлари бўйича янги рейслар йўлга қўйилмоқда:
Ҳафтасига икки марта
Москва — Бухоро;
Москва — Самарқанд.
Ҳафтасига бир марта
Москва — Урганч;
Москва — Наманган;
Москва — Фарғона;
Москва — Андижон;
Москва — Термиз
Шунингдек, Россия Қирғизистон ва Тожикистон шаҳарларига мунтазам парвозлар сонини оширишга қарор қилган.
Янгиликлар лентаси
0