Жамият

Тошкент шаҳрида фавқулодда қўнган British Airways йўловчи самолёти Лондонга учиб кетди

© СС0 / Unsplash / Dan GoldКрыло самолета
Крыло самолета - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.09.2021
Тошкент шаҳрида фавқулодда қўнган British Airways йўловчи самолёти Лондонга учиб кетди
ТОШКЕНТ, 23 сен – Sputnik. Тошкент шаҳрида фавқулодда қўнган British Airways йўловчи самолёти Лондонга учиб кетди. Бироқ, бу воқеа фавқулодда қўнишдан бир кун ўтиб рўй берди.
"British Airways" йўловчилари соат 5:50да Тошкентдан - белгиланган манзил - Лондонга қараб учиб кетишди. Орадан бир сутка ўтиб уларни етиб келган захира борти олиб кетди", - деб хабар қилган РИА Новостига Ўзбекистон аэропорти вакили.
Манбанинг маълум қилишича, бу вақт давомида самолёт йўловчилари аэропорт терминалларидан бирининг транзит зонасида бўлиб туришган.
Самолет авиакомпании Уральские авиалинии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.10.2019
Ҳодисалар
“Москва-Кўлоб” рейси Тошкентга қўнишга мажбур бўлди
Йўловчиларнинг аксарияти ижтимоий тармоқларда маълумот, дори ва егулик йўқлигидан шикоят қилишган ҳамда сукут сақлагани учун "British Airways"ни танқид қилишган. Йўловчиларнинг баъзилари ҳаттоки Покистон ва Буюк Британия бош вазирларига ҳам бу борада мурожаат қилишган.
Эслатиб ўтамиз: чоршанба куни эрталаб Исломободдан Лондонга қараб парвоз қилаётган British Airways авиакомпаниясининг Boeing-777 самолёти 83 ёшли аёл йўловчининг ўлими туфайли Тошкентда фавқулодда қўнишни амалга оширган эди.
Пенсионер аёлнинг юраги тўхтаб қолган.
Борт ёқилғи қуйгач, унинг ёқилғи насосида носозлик юзага келган. Техник носозлик Uzbekistan Airways Technics мутахассислари томонидан тузатилган, шундан сўнг самолётнинг учиши учун янги тўсиқ юзага клеган - британ экипажининг парвоз сменаси якунланган ва унга дам олиш учун вақт керак бўлиб қолган.
Сўнгра, парвозни кечиктирилишига сабаб бўлган яна бир қарор қабул қилинган, - авиакомпания йўловчиларни олиб кетиш учун захира бортини юборган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала