Маданият

“Ты Супер!” танловининг ярим финалига йўл олган Ширин Абдуллаеванинг дил розлари

© Sputnik / Рамиз БахтияровУчастница юбилейного сезона шоу "Ты Супер!" Ширин Абдуллаева
Участница юбилейного сезона шоу Ты Супер! Ширин Абдуллаева - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.09.2021
Ўзбекистонлик Ширин Абдуллаева “Ты Супер!” шоусининг ярим финалига чиқди. Ширин ва унинг яқинлари Sputnik нашрига ўз ҳиссиётлари ва танловда иштирок этишдан кутаётган нарсалари ҳақида сўзлаб беришди.
ТОШКЕНТ, 23 сен – Sputnik. 15 ёшли Ширин Абдуллаева Россиядаги “Ты Супер!” мусиқий танловида муваффақиятли чиқиш қилмоқда. У ўзининг қўшиқлари ва санъати билан ҳакамлару томошабинларни ром айлади. У ярим финалга чиққан ва ўз омадини синаб кўради.
Ярим финалга саноқли кунлар қолди. Ширин эса ўз кучига ишонмоқда ва ғалаба қозонишига умид қилмоқда.
“Мен шокда эдим! Лекин ҳакамлар ишончини оқлаганимдан хурсандман ва ярим финалда ҳам оқлайман”, - дейди Ширин Абдуллаева.
У танловда Софья Гога ва Таня Мавродига мухлислик қилишини айтди, чунки улар унга қараганда маънавий жиҳатдан кучлироқ. Улар тақдирнинг қийинчиликларига дуч келишган.
Ширин Абдуллаева - участница проекта Ты Супер! от Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.09.2021
Видео
Орзуим – Ўзбекистон шуҳратини оламга ёйиш: “Ты супер!” иштирокчиси Ширин Абдуллаева
Шириннинг отаси Баҳодир Абдуллаев ўз қизининг муваффақиятига ишониши ва уни ҳар қандай ҳолатда қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
“Унинг туғма истеъдоди бор. У қўнғироқ қилганда ва унинг овозини эшитганимда кайфиятим кўтарилиб кетади”, - дейди Баҳодир Абдуллаев.
Опаси ГулинурАбдуллаева эса Шириннинг финалга чиқишига умид қилмоқда: “У оқ кўнгилли қиз, Яратганнинг ўзи қўлласин”.
Sputnik ҳам истеъдодли Шириннинг муваффақиятига ишонади ва унга зафарлар тилайди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала