“Юз доллар ва 12 бош курка боласи”: мудофаа бўлими раҳбари пора билан қўлга тушди

© Pexels / Karolina Grabowska Взятка
Взятка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.09.2021
Oбуна бўлиш
Бухоро вилоятида мудофаа бўлими бошлиғи пора олаётганда қўлга тушди.
ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Мудофаа бўлими бошлиғи 100 АҚШ доллари ва 12 бош курка болаларини пора тариқасида олаётганда қўлга тушди.
Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.
Мужчина в наручниках - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.09.2021
Прокурор, МИБ раҳбари, божхона инспектори: қатор амалдорлар пора билан қўлга тушди
Қоракўл тумани мудофаа бўлими бошлиғи 1976 йилда туғилган фуқаро Й.О. хизмат мавқеидан фойдаланиб, ўзга бир фуқарони алдаб, унинг ишончини суиистеъмол қилади.
Вилоят мудофаа бошқармаси сафарбарлик чақирув резерви бўлими нозири вазифасига ишга жойлаштирганлиги учун таъмагирлик қилиб, ўзининг Қоракўл тумани Чекирчи маҳалласида жойлашган хонадонида кимёвий ишлов берилган 100 АҚШ доллари ва 12 бош курка болаларини пора тариқасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланади.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-модда 3-қисми ва 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиззах, Самарқанд, Наманган ва Бухоро вилоятларида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг қатор ходимлари пора билан ушланганди.
Янгиликлар лентаси
0