Чирчиқдаги полигонда ҳарбий хизматчи снаряд портлаши оқибатида вафот этди

© Sputnik / Рамиз БахтияровАвтомобиль национальной гвардии Узбекистана
Автомобиль национальной гвардии Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.09.2021
Oбуна бўлиш
Чирчиқдаги полигонда Миллий гвардия муддатли ҳарбий хизматчиси снаряд портлаши оқибатида вафот этди.
ТОШКЕНТ, 24 сен — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда "Наманганлик 21 ёшли йигит ҳарбий хизматда портлаб кетганлиги" ҳақида хабарлар тарқалган.
Аниқланишича, жорий йилнинг 21 август куни дала ўкув майдонида снаряд қолдиқлари портлаши натижасида содир бўлган кўнгилсиз ҳодиса оқибатида видеомурожаатда мурожаат қилган ота-оналар фарзанди Миллий гвардия муддатли ҳарбий хизматчиси Р.Баратов ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳатлари олиб вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан 21 август куни Чирчиқ ҳарбий прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 297-моддаси (Атрофдагилар учун катта хавф манбаи бўлган қурол-яроғ, шунингдек модда ва буюмлар билан муомалада бўлиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, прокурор назорати ўрнатилган.
Янгиликлар лентаси
0