Иқтисод

Ўзбекистон $ 41,4 миллиард инвестиция жалб қилишни режалаштирмоқда

© Sputnik / Владимир Трефилов / Фотобанкка ўтишДенежные купюры и монеты
Денежные купюры и монеты - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.09.2021
Ўзбекистон ҳукумати 2022-2024 йиллар давомида амалга ошириш учун умумйи қиймати 41,4 миллиард бўлган инвестицион дастур ишлаб чиқди.
ТОШКЕНТ, 24 сен – Sputnik. Ўзбекистон 2022-2024 йилларда умумий қиймати 41,4 миллиард доллар бўлган инвестициялар жалб қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ишлаб чиққан янги қонун лойиҳасида айтиб ўтилган.
Янги қонун, Ўзбекистон томонидан яқин икки йил ичида жалб қилиниши режалаштирилаётган инвестициялар дастуридан иборат бўлиб, унинг ичига республика бўйлаб 230 та йирик ишлаб чиқариш объектлари қуриш ва 50 мингта иш ўринлари яратиш дастури киритилган.
Қонунда вазирликлар, вилоят ҳокимликлари, давлат корхоналари томонидан ишлаб чиқилган инвестициявий лойиҳаларнинг рўйхати, уларнинг кварталма-квартал бажариб борилиш режаси ва ваколатли органлар томонидан назорат қилиб бориш механизми киритилган.
Ундан ташқари инвестицион дастур бўйича амалга оширилаётган ишлар бўйича президентга ойма-ой ҳисобот бериб бориши белгиланган.
Маълумот учун, 2020 йилда Ўзбекистонга кириб келган соф хорижий инвестициялар миқдори 1,7 млрд. долларни ташкил қилган эди. 2019 йилда ушбу кўрсатгич 2,3 миллиард долларни ташкил қилган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала