Иқтисод

Ўзбекистон умумий ташқи қарзи 6%га ўсди - МБ

© Sputnik / Рамиз БахтияровЦентральный банк Узбекистана
Центральный банк Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.09.2021
Ўзбекистон ташқи қарзи йил бошидан буён 2 миллиардга ошди, ундан 627 миллиони давлат қарзи, 1,4 миллиарди - хусусий сектор қарзлари.
ТОШКЕНТ, 24 сен - Sputnik. Ўзбекистон Республикасининг умумий ташқи қарзи 2021 йил бошига нисбатан 6 фоизга ошди, деб хабар қилмоқда Марказий банк.
"Ўзбекистон Республикасининг умумий ташқи қарзи ҳажми жорий йилнинг бошига нисбатан 6 фоизга ёки 2,0 млрд. долларга ошган ҳолда, 2021 йил 1 июль ҳолатига 35,9 млрд. долларни ташкил қилди (2021 йилнинг 1 январида - 33,8 млрд. доллар), - дейилган хабарда.
Маълум бўлишича, ташқи қарз миқдори асосан хусусий сектор ҳисобидан ошган:
Давлат томонидан кафолатланмаган ташқи қарз миқдори 1,4 млрд. долларга (+11%) ошиб 13,9 млрд. долларни ташкил қилган;
Давлат ташқи қарзи эса 627,9 млн. долларга ўсиб (+3%) жами 22,0 млрд. долларни ташкил қилган;
Шу ўринда айтиш жоизки, Ўзбекистон ташқи қарзи ва унинг ЯИМдаги улуши сўнги 10 йил давомида тўхтовсиз ўсиб келмоқда. Хусусан, 2011 йилда ташқи қарз миқдори 7,9 мллрд долларни ташкил қилган бўлса (ЯИМнинг 17,5 %) 2020 йил якунида ушбу кўрсатгич 33,8 млрд. долларни ҳамда ЯИМнинг 59%ини ташкил қилди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader