Жамият

Риштон туманида Тожикистон маблағи ҳисобидан қурилган боғча очилди

© Sputnik / Дильшода РахматоваЦеремония открытия детского сада в Риштанском районе Ферганской области
Церемония открытия детского сада в Риштанском районе Ферганской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.09.2021
Фарғона вилояти Риштон туманидаги “Капалак” номли мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросими ўтказилмоқда.
ТОШКЕНТ, 24 сен — Sputnik. 2018 йилнинг март ойида Ўзбекистон президентининг Тожикистон Республикасига амалга оширилган давлат ташрифи доирасида эришилган келишув асосида Тожикистон маблағлари ҳисобидан Фарғона вилояти Риштон туманида қурилган мактабгача таълим ташкилотининг 24 сентябр куни очилиш маросими ўтказилмоқда, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
© Sputnik / Дильшода РахматоваЦеремония открытия детского сада в Риштанском районе Ферганской области
Церемония открытия детского сада в Риштанском районе Ферганской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.09.2021
Церемония открытия детского сада в Риштанском районе Ферганской области
Очилиш маросимида Тожикистон Республикаси Таълим ва фан вазири Имомзода Мухаммадюсуф Саидали бошчилигидаги делегация иштирок этди. Фарғона вилояти Риштон тумани Уч ариқ МФЙ ҳудудида замонавий лойиҳа асосида 2 қаватли қувати 200 ўринга мўлжалланган “Капалак” номли мактабгача таълим ташкилотида қурилиш ишлари 2021 йил сентябр ойида ишлар якунланди. Янги очилган 63-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотига танлов асосида жами 53 нафар ходимлар қабул қилган бўлиб, булардан 12 нафари Олий маълумотли педагок ходимлар ҳисобланади.
© Sputnik / Дильшода РахматоваЦеремония открытия детского сада в Риштанском районе Ферганской области
Церемония открытия детского сада в Риштанском районе Ферганской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.09.2021
Церемония открытия детского сада в Риштанском районе Ферганской области
Бугунги кунда Риштон туманида ҳам болажонларни мактабгача таълим ва тарбия жараёнларига қамраб олишда бир қанча саъй ҳаракатлар амалга оширилиб келмоқда, жумладан, 2021 йил сентябр ойи ҳолатига кўра, 166 та мактабгача таълим ташкилотлари фаолият олиб бораётган бўлиб, улардан 62 таси Давлат ва 104 таси Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ҳисобланади.
© Sputnik / Дильшода РахматоваЦеремония открытия детского сада в Риштанском районе Ферганской области
Церемония открытия детского сада в Риштанском районе Ферганской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.09.2021
Церемония открытия детского сада в Риштанском районе Ферганской области
Нодавлат мттлардан 95 таси оилавий МТТлар, 6 таси давлат хусусий шерикчилик шаклидаги нодавлат МТТлар, 3 таси хусусий нодавлат МТТларидир. Давлат мактабгача таълим ташкилотларига 10090 нафар ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига 3295 нафар тарбияланувчилар қамраб олинган. Болаларни мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича қамров фоизи ҳозирги кун ҳолатига 81,5 фоиз бўлиб, сезиларли даражада кўпайиб йил охирига қадар 85 фоизга етказиш режалаштирилган. Таълим сифатини ошириш, нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш, янги иш ўринлари яратиш, кадрлар салоҳиятини ошириш мақсадида тизимда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
© Sputnik / Дильшода РахматоваЦеремония открытия детского сада в Риштанском районе Ферганской области
Церемония открытия детского сада в Риштанском районе Ферганской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.09.2021
Церемония открытия детского сада в Риштанском районе Ферганской области
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала