Жамият

Шавкат Мирзиёев СамДУга Шароф Рашидов номини беришни таклиф қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев в Самарканде
Шавкат Мирзиёев в Самарканде  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.09.2021
Шавкат Мирзиёев СамДуна Шароф Рашидов номини беришни ва Самарқанд Тиббиёт институтини университет мақомига кўтаришни таклиф қилди.
ТОШКЕНТ, 24 сен - Sputnik. Шавкат Мирзиёев Самарқанд давлат университетига Шароф Рашидов номини беришни таклиф қилди.
Бу ҳақида Ўзбекистон президенти, ЎзЛиДеП партиясидан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев бугун Самарқандда бўлиб ўтаётган сайловчилар билан учрашув вақтида маълум қилди.
"Самарқанд давлат университетига ушбу қутлуғ масканда таҳсил олган, шу ерда ишлаган, республикамизда илм-фан, таълим, маданият, адабиёт ва санъат ривожига беқиёс ҳисса қўшган атоқли давлат ва жамоат арбоби, таниқли адиб Шароф Рашидов номини берсак, нима дейсизлар?, - деб самарқандлик сайловчиларга мурожаат қилди президент.
Шундан сўнг Шавкат Мирзиёев Самарқанд тиббиёт институтига университет мақомини беришни таклиф қилди.
"Шунингдек, Самарқанд тиббиёт институтига университет мақомини бериш ҳақида алоҳида қарор қабул қилсак, ўйлайманки, ушбу йирик олийгоҳнинг мавжуд салоҳияти ва келгуси ривожи учун янада пухта замин яратган бўламиз", - деб сўзини давом эттирди Шавкат Мирзиёев.
Эслатиб ўтамиз, 24 октябр куни Ўзбекистонда президент сайловлари бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистоннинг 5та етакчи партияларидан номзодлар иштирок этишади.
Самаркандский Государственный университет - Sputnik Ўзбекистон
Самарқанд давлат университети

1420 йилнинг 21 сентябри - Мирзо Улуғбек мадрасаси ташкил этилган кун расман СамДУ ташкил топган кун деб ҳисобланади. Ушбу кундан бошлаб мадрасада алгебра, геометрия, ҳуқуқ каби фундаментал фанлардан дарс бериш бошланган.

Янги тарихда университет ўз фаолиятини 1927йилда Олий педагогика институти сифатида бошлади. 1961 йилда унинг номи Алишер Навоий номидаги Самарқанд давлат университети деб ўзгартирилди.

Турли йилларда СамДУда Шароф Рашидов, Ҳамид Олимжон, Уйғун, Муҳаммад Асими, Абдулло Ғани, Миртемир, Усмон Носир, Хабиб Юсуфий каби таниқли давлат арбоблари, олим ва шоирлар таҳсил олган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала