"Толибон"* қачон янги элчилар тайинланишини айтди

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишТабличка на столе представителей движения "Талибан"
Табличка на столе представителей движения Талибан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.09.2021
Oбуна бўлиш
"Толибон"* чет давлатлар Афғонистон янги ҳокимиятини тан олганидан сўнг у ерда ўз элчиларини тайинлашини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 24 сен – Sputnik. “Толибон”* Афғонистон янги ҳокимиятини тан олган мамлакатлардагина янги элчилар тайинлайди. Бу ҳақда Афғонистон муваққат ҳукуматининг маданият ва ахборот вазири ўринбосари Забиулла Мужоҳид cўзларига таянган ҳолда РИА Новости хабар бермоқда.
Унинг таъкидлашича, ҳаракат бошқа мамлакатлар томонидан барвақт тан олинишига умид қилади.
“Бу Россияга ҳам тегишли. Россия Федерацияси томонидан Афғонистондаги янги ҳукумат тан олинганидан кейин янги элчи тайинланади” деди у.
Август ойи бошида “Толибон” * АҚШ ўз қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиш вақтида ҳукумат кучларига қарши ҳужум бошлади ва 15 августда Кобулга кириб келди. 31 августга ўтар кечаси Америка Қўшма Штатлари барча ҳарбийларини Ислом Республикасидан олиб чиқиб кетганини эълон қилди ва бу мамлакатдаги миссиясини расман якунлади. Шундан сўнг, “Толибон” * 20 йиллик уруш тугаганини ва сентябрь ойининг бошида ҳаракат раҳбарларига асосланган муваққат ҳукумат таркибини эълон қилди.
* Россияда таъқиқланган террорчилик ҳаракати.
Янгиликлар лентаси
0