Жамият

Болалар жанжалига аралашган ота-оналар маъмурий жазога тортилди

© uznews.uzШеврон сотрудника Министерства внутренних дел Узбекистана
Шеврон сотрудника Министерства внутренних дел Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.09.2021
Тошкентда 4 нафар ота-оналарга нисбатан "Майда безорилик" банди бўйича маъмурий жазо белгиланди.
ТОШКЕНТ, 25 сен – Sputnik. Тошкентда болалар жанжалига аралашган ота-оналар маъмурий жазога тортилди, деб хабар қилмоқда Тошкент шаҳар ИИББ.
Хабарда айтилишига кўра, воқеа 12 сентябрь куни Чилонзор тумани 15-мавзесида содир бўлган. Ўзаро жанжаллашиб қолган ёш болаларни ажратишга чиққан қариндошлар 51 ёшли Лилия Я., унинг қизи 26 ёшли Диана И. ва 32 ёшли Барнохон Р., унинг турмуш ўртоғи 40 ёшли Жамшид Р.лар ўртасида эса можаро юзага келган. Катталар бир-бирини ҳақорат қилиб, жамиятда юриш туриш қоидаларини бузишган.
Шундан сўнг Лилия Я. Учтепа тумани ИИО ФМБга ариза билан мурожаат қилган. Унинг аризаси юзасидан ўтказилган текширув натижаси бўйича Лилия Я., Диана И., Барнохон Р., Жамшид R.larga нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси билан (Майда безорилик) маъмурий баённома тузилиб туман судига тақдим этилган.
Ўзаро жанжаллашган болалардан ҳеч ким суд тиббий экспертизадан ўтмаган.
Ушбу вазиятдан келиб чиқиб, Тошкент шаҳар ИИББ шаҳар аҳолиси ва меҳмонларга қуйидаги эслатма билан чиққан:
Ҳурматли шаҳримиз аҳолиси ва меҳмонлар! Сиз ўз ҳаракатларингиз билан болаларга ўрнак бўласиз, уларга намунасиз. Фарзандингиз келажакда яхши инсон бўлиб камолга етиши учун аввало ўзингизни тарбиялашдан бошланг. Қонунларни, жамиятда юриш-туриш қоидаларини ҳурмат қилишда, уларга риоя этишда фарзандингизга намуна бўлинг!
P.S. Айтиш жоизки ушбу нохуш ҳодиса Россия ОАВларигача етиб келди. Улар жанжал миллатчилик туфайли келиб чиққанини айтиб, ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолаҳани келтиришган. Шу вақтга қадар собиқ Иттифоқ ҳудудида Ўзбекистон энг меҳмондуст, миллатчилик жуда кам кузатилган республикалар қаторида эди. Юқоридаги каби "видеолавҳалар", албатта, Ўзбекистон имиджига катта зарар етказади. Биринчи навбатда буни Россияда оила боқиш илинжида юрган 1,1 миллион меҳнат мигрантлари ҳис қилишади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала