ФВВ Nest One биносида ўқув машғулотлари бўлиб ўтиши ҳақида огоҳлантирди

© SkyskyperscityСтроительство самого высокого здания в Ташкенте Nest One
Строительство самого высокого здания в Ташкенте Nest One - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.09.2021
Oбуна бўлиш
Вазилик қидирув, ўт ўчириш ва тез ёрдам бригадалари иштиркида бўлиб ўтадиган ўқув-машғулотларидан аҳолидан саросимага тушмасликни сўради.
ТОШКЕНТ, 25 сен - Sputnik. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бугун 25 сентябр куни "Тошкент-сити" ҳудудида қутқарув хизматларининг ўқув машғулотлари бўлиб ўтиши ҳақида огоҳлантирди.

"Бугун соат 11:00 да "Тошкент-сити" ҳудудида жойлашган "Nest One" кўп қаватли қурилиш биносида ўқув-тактик амалий машғулоти ўтказилиши белгиланган. Машғулотда қидирув-қутқарув, ёнғин қутқарув, тез тиббий ёрдам бериш техникалари иштирок этишини мъалум қиламиз.

Шунинг учун аҳолидан тегишли амалий ҳаракатлардан хавотир ва саросимага тушмаслик сўралади", - дейилган хабарда.

Маълумот учун, Nest one Ўзбекистонда қурилаётган илк осмонўпар бино бўлиб, унинг баландлиги 266,5 метрни ташкил қилади. Бинонинг марказий энг баланд минораси 51 қаватдан иборат бўлиб, унинг ичида яшаш хонадонлари, ресторанлар, офислар ва ҳамда 5* меҳмонхона бўлади. Лойиҳанинг умумий қиймати 150 миллион долларни ташкил қилади.
Янгиликлар лентаси
0