Маданият

Люк Бессон Тошкент кинофестивали очилиш маросимига келади

© Sputnik / Евгения Новоженина / Фотобанкка ўтишПремьера фильма "Валериан и город тысячи планет" в Москве
Премьера фильма Валериан и город тысячи планет в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.09.2021
Дунё кино саноатининг афсоналаридан бири "EuropaCorp" кинокомпанияси асосчиси Люк Бессон XIII Халқаро Тошкент кинофестивалининг очилиш маросимининг меҳмони бўлади.
ТОШКЕНТ, 25 сен – Sputnik. Франциялик кинорежиссер, сценарий муаллифи, продюсер ва ёзувчи Люк Бессон “Ипак йўли дурдонаси” - Тошкент халқаро кинофестивалига ашриф буюради, деб хабар қилмоқда Кинематография агентлиги Sputnik мухбирига.
Жаҳон кино санъати афсонаси, “Такси”, “Леон”, “Бешинчи элемент” каби фильмлар яратувчиси 28 сентябрь куни, Янгиланган Кино саройида бўлиб ўтадиган XIII Халқаро кинофестивал очилиш маросимида иштирок этади.
Ушбу маросимда россиялик таниқли кинорежиссерлар Никита Михалков ва Тимур Бекмамбетовлар ҳам иштирок этади. Тадбирда шунингдек, Елена Борисова, Валдис Пельш, Артем Михалков, Павел Прилучный, Алексей Чадов, Ирина Пегова каби росиялик актёр ва бошловчилар иштирок этишади.
Машҳур кино юлдузлари ўзбекистонлик ёш кино ижодкорлари билан мастер-класслар, ижодий учрашувлар ўтказишади ҳамда Самарқанд ва Бухорода бўлиб ўтадиган "Россия киноси кунлари”да иштирок этишади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала