Миграция

Рус тили бўйича сертификатларни Ўзбекистонда олиш мумкин

© Центр занятости "Ишга мархамат"Представитель РУДН выдал сертификаты учителям русского языка в Бухаре
Представитель РУДН выдал сертификаты учителям русского языка в Бухаре - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.09.2021
Бухорода 44 нафар рус тили ўқитувчилари РХДУ (РУДН) сертификатига эга бўлишди. Энди улар Россияга ишга боришга отланаётган меҳнат мигрантларини ўқиштиши ва имтиҳон қабул қилишлари мумкин.
ТОШКЕНТ, 25 сен – Sputnik. Кеча, 24 сентябр куни Бухоро шаҳридаги "Ишга марҳамат" мономарказида Россия Халқлар дўстлиги университети (РХДУ)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Андрей Колесников 44 нафар рус тили ўқитувчиларига сертификатлар топширди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Эндиликда РХДУ методикаси бўйича махсус сертификат эгалари РФга ишлаш ниятида бўлган меҳнат мигрантларни ўқитиш ва улардан рус тили бўйича имтиҳонларни қабул қилиш ҳуқуқини олдилар.
Учрашув давомида Вобкент, Жондор, Қоракўл туманлари ва Бухоро шахридаги “Ишга марҳамат” мономарказида Россия Федерациясида ишлаш истагидаги фуқароларни рус тилига ўргатиш бўйича қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этишга келишиб олинди.
Бухоро шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономаркази директори Садоқат Сидиқова сўзларига кўра, рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги бўйича тестни эндиликда Бухоро вилоятини тарк этмасдан олиш мумкин. Мазкур сертификат Россия Федерацияси миграция хизматлари томонидан қабул қилиниб, қонуний фаолият юритиш учун зарур бўлган патент олишда қўл келади.
© Центр занятости "Ишга мархамат"Представитель РУДН выдал сертификаты учителям русского языка в Бухаре
Представитель РУДН выдал сертификаты учителям русского языка в Бухаре - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.09.2021
Представитель РУДН выдал сертификаты учителям русского языка в Бухаре
Эслатб ўтамиз, Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда РХДУ ўртасида ўрнатилган ҳамкорлик доирасида, ўзбекистонлик рус тили ўқитувчилари Россия университети томонидан ишлаб чиқилган методикалар ва ўқув дастурлари бўйича қўшимча тайёргарликдан ўтиб, сертификатлар топшириш амалиёти йўлга қўйилган. 22 Сентябрь куни Самарқандда ҳам 700 нафар рус тили ўқитувчиларга ана шундай сертификатлар топширилган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала