Тошкентда замонавий санъат фестивали бўлиб ўтмоқда

© Хокимият г. ТашкентаВ Ташкенте начался арт-фестиваль "48-часов Ташкент"
В Ташкенте начался арт-фестиваль 48-часов Ташкент - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.09.2021
Oбуна бўлиш
Тошкентда "RestАrt" ёки "Санъатда дам олинг" мавзусида замонавий санъат фестивали ўтказилмоқда.
ТОШКЕНТ, 25 сен – Sputnik. Тошкентда “48 соат Тошкент. RestArt” номли замонавий санъат фестивали иш бошлади, деб хабар қилмоқда Тошкент шаҳар ҳокимияти.

Бу замонавий санъатнинг хилма-хиллигини ўзида мужассам этган ўзига хос санъат байрамидир. Фестиваль доирасида тасвирий санъат асарлари, фотосуратлар, инсталляциялар, саҳналар, рақс ва овозли композициялар намойиш этилади, - дейилган хабарда.

Фестивальннинг умумий мавзуи - "RestАrt". Инглиз тилдан буни "янгиланиш", "қайта ишга тушиш" деб таржима қилиш мумкин. Бу билан ташкилотчилар замонавий санъат асарларига нисбатан инсон қарашларини ўзгартириш, балким янгидан қарашни таклиф қилмоқчилар.
Фестиваль номининг иккинчи маъноси "rest+Art" — "дамо олиш ва санъат" дегани, ёки "санъатда дам олиш" деб тушуниш мумкин. Дам олиш кунлари бўлиб ўтаётган фестиваль ташкилотчилари Тошкентнинг маданий ҳаёти билан танишишни ҳам таклиф қилишмоқда.
Намойишлар Тошкентнинг галереялари, кўргазма заллари, этно-парки, театри, устахоналари, йўл ости йўлаклари каби 14 манзилида икки кун давомида бўлиб ўтади. Фестивал тафсилотлари билан батафсил қуйида танишиш мумкин.
Фестиваль Гёте институтининг "Марказий Осиё Маданий академияси" лойиҳаси доирасида ўтказилмоқда.
© Хокимият г. ТашкентаВ Ташкенте начался арт-фестиваль "48-часов Ташкент"
В Ташкенте начался арт-фестиваль 48-часов Ташкент - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.09.2021
В Ташкенте начался арт-фестиваль "48-часов Ташкент"
Янгиликлар лентаси
0