Ўзбек-тожик дўстлиги рамзи: Риштонда очилган боғчадан Sputnik репортажи

© Sputnik / Дильшода РахматоваЦеремония открытия детского сада "Капалак" в Риштанском районе Ферганской области
Церемония открытия детского сада Капалак
в Риштанском районе Ферганской области
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.09.2021
Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Риштон туманида Тожикистон ҳукумати қуриб берган 200 ўринга мўлжалланган икки қаватли болалар боғчасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Сентябр ойи охирида, шу ҳафтада Фарғона вилоятининг кўҳна Риштон туманида 200 ўринга мўлжалланган икки қаватли болалар боғчасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тантанали тадбирни, айниқса, маҳаллий аҳоли интиқлик билан кутганини ташриф буюрувчилар сонидан ҳамда тўпланган аҳолининг бир-бирига: “Бутун Риштон шу ерда-ку, президент келса керак-да, а?” деган саволомуз мурожаатларидан илғаб олиш мумкин эди.
© Sputnik / Дильшода РахматоваЦеремония открытия детского сада "Капалак" в Риштанском районе Ферганской области
Церемония открытия детского сада Капалак
в Риштанском районе Ферганской области
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.09.2021
Церемония открытия детского сада "Капалак" в Риштанском районе Ферганской области
"Капалак" деб номланган ушбу мактабгача таълим ташкилотини барпо этишда одатий лойиҳалардан воз кечилган. Боғча ўз номига монанд равишда - капалаксимон шаклда қурилган ранг-баранг иншоот бўлиб, томошага келганлар "жуда чиройли-ку", дея ҳайратини яширолмадилар. Сезиш қийинмас-ки, янги боғча мамлакатда ҳукм сураётган кузнинг булутли кунларида ҳам риштонликлар кайфиятини кўтариши аниқ.
© Sputnik / Дильшода РахматоваЦеремония открытия детского сада "Капалак" в Риштанском районе Ферганской области
Церемония открытия детского сада Капалак
в Риштанском районе Ферганской области
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.09.2021
Церемония открытия детского сада "Капалак" в Риштанском районе Ферганской области
МТТнинг очилиш маросимини ёритиш учун тадбирга келган риштонлик блогер, печкачи сифатида танилган Дима Қаюм бугунги воқеа ўзи учун “кутилмаган” бўлганини тан олади. “Тўғриси, кун келиб, Тожикистон ҳукумати Ўзбекистонда боғча қуради, деб ҳечам ўйламаганман, кутмаганман. Бу воқеани тарихий воқеа, деб эътироф этсак, тўғрироқ бўларди. Ўзбек-тожик миллатлари дўстлигининг бундай рамзлари мамлакатда кўпаяверсин, қишлоқ жойларимизда мана шундай боғчалар ёш авлодларимиз учун қурилса, шахсан мен жуда хурсанд бўлардим”, - дейди у Sputnik мухбири билан суҳбат давомида.
Албатта, ёш авлод, риштонлик болажонлар боғчанинг ташқи кўриниши, объект гўзаллигидан таълим олмайдилар. Янги очилган 63-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотига танлов асосида жами 53 нафар ходим ишга қабул қилинган, улардан 12 нафари олий маълумотли педагог.
Қолаверса, боғчада болаларни кейинги босқич - мактабга сифатли тайёрлаш учун барча-шарт-шароитлар яратилган.
Боғча очилиши маросимида иштирок этиш учун ташриф буюрган бош қаҳрамонлар – дипломатлардан тортиб, вазирлар, Фарғона вилояти ҳокимияти вакилларигача бўлган олий меҳмонлар тўпланган аҳоли олдида чиқиш қилиб, ўзбек-тожик халқларининг азалий дўстлиги ҳақида сўзлар экан, икки халқ дўстлигининг ёрқин намуналари бўлган икки буюк сиймо – Абдураҳмон Жомий ва Алишер Навоий ижодидан намуналар ўқиб бердилар. Тадбир салкам мушоирага айланди ва аҳолининг давомли қарсаклари билан олқишланди.
© Sputnik / Дильшода РахматоваЦеремония открытия детского сада "Капалак" в Риштанском районе Ферганской области
Церемония открытия детского сада Капалак
в Риштанском районе Ферганской области
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.09.2021
Церемония открытия детского сада "Капалак" в Риштанском районе Ферганской области
Ва ниҳоят, узоқ кутилган очилиш маросими бошланди. Шу боғчага фарзандларини олиб келадиган ота-оналарни шахсан қутлагани келган Ўзбекистон Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин ўз нутқида боланинг 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган даврда оладиган таълими, унинг кейинги ҳаёт босқичларида муҳим роль тутиши ҳақида гапирди.
Вазир Шиннинг таъкидлашича, Ўзбекистонда таълим 7та тилда, жумладан, тожик тилида олиб борилади. Республикада тожик тилида таълим олиб бориладиган 256та мактаб ва 52та мактабгача таълим ташкилотлари мавжуд. “Капалак” МТТ эса 53-сонли шу йўналишдаги боғча бўлади.
© Sputnik / Дильшода РахматоваЦеремония открытия детского сада "Капалак" в Риштанском районе Ферганской области
Церемония открытия детского сада Капалак
в Риштанском районе Ферганской области
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.09.2021
Церемония открытия детского сада "Капалак" в Риштанском районе Ферганской области
Вазир янги боғча болалар билим олишлари, маънан ва жисмонан камол топишлари учун ажойиб имкониятлар макони бўлишига қатъий ишонч билдирди.
“Капалак" - икки биродар халқ ўртасида халқлар дўстлиги рамзи бўлиб қолади. Ер сайёрасида инсонлар ҳамиша бир-бирлари билан дўст бўлишлари, фарзандларимиз юзидан табассум аримаслиги ва болаларимиз албатта боғчага боришлари шарт”, дея ўз нутқига якун ясади Агриппина Шин.
Тожикистон Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Абдужаббор Раҳмонзода ҳам тадбир давомида сўзга чиқиб, барча тўпланганларни ушбу мактабгача таълим муассасси очилиши маросими билан Тожикистон ҳукумати номидан чин қалбдан табриклади.
© Sputnik / Дильшода РахматоваПосол Таджикистана в Узбекистане Абдуджаббор Рахмонзода
Посол Таджикистана в Узбекистане Абдуджаббор Рахмонзода
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.09.2021
Посол Таджикистана в Узбекистане Абдуджаббор Рахмонзода
Раҳмонзода ўз чиқишида, нега боғча айнан кўҳна Риштон туманида барпо этилганига аниқлик киритиб ўтди. Дипломатнинг таъкидлашича, Фарғона вилояти - тожик ва ўзбек халқларини тарихан бирлаштирган замин саналади.
"Собиқ шўролар даврида фарғоналиклар Тожикистоннинг юксалиши, кўплаб соҳаларда ривожланишига катта ҳисса қўшганлар. Фарғоналик миришкор деҳқонлар Тожикистон қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга катта ҳисса қўшиб келмоқдалар. Фарғоналик деҳқонлар мактаби тожикистонлик деҳқонлар учун ибрат мактаби ҳисобланади", - дея қайд этди сиёсатчи.

"Бугунги воқеа - икки мамлакат президентларининг ўзбек ва тожик дўстлигига кенг эътибор қаратишлари натижаси, бу дўстлик ва ҳамкорликнинг асосий илдизи ва самарасидир", - деди элчи ўз нутқи якунида.

Тожикистон ва Ўзбекистон таълим соҳасида аҳил қўшничилик ва ўзаро қўллаб-қувватлаш каби азалий анъаналар асосида иш юритадилар.
Тожикистон Республикаси таълим ва фан вазири Имомзода Маҳмадюсуфнинг таъкидлашича, айнан шундай анъаналар асосида икки давлат бир нечта йирик таълим лойиҳаларини амалга оширишга муваффақ бўлдилар.
© Sputnik / Дильшода РахматоваМинистр образования и науки Таджикистана Мухаммадюсуф Имомзода
Министр образования и науки Таджикистана Мухаммадюсуф Имомзода
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.09.2021
Министр образования и науки Таджикистана Мухаммадюсуф Имомзода
Жумладан, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг Ўзбекистонга ташрифларидан сўнг “икки халқнинг хоҳиш-истакларини ҳисобга олиб, намоён этилган қатъий сиёсий ирода” туфайли эришилган келишувлар доирасида Самарқанд вилояти Ургут туманида Тожикистон ҳукумати маблағи ҳисобига таълим муассасаси барпо этилган бўлса, бунга жавобан Тожикистоннинг Сўғд вилояти Спитамен туманида Ўзбекистон ҳукумати ҳисобига қурилган таълим муассасаси ўз ишини бошлади ва бу икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари тараққиётининг ёрқин ва ноёб кўрсаткичи саналади, деди Имомзода.
"Капалак" болалар боғчасининг қурилиши 2019 йилнинг март ойида бошланган. Объект барча халқаро талабларга жавоб беради ва болалар сифатли таълим олишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган. Бино икки қаватдан иборат бўлиб, 200 тарбияланувчини ўз бағрига олади. Боғчада 16та ўқув синфлари мужассам. Шунингдек, биринчи синфга қадам қўядиганлар учун алоҳида тайёрлов хоналари ҳам бор.
© Sputnik / Дильшода РахматоваЦеремония открытия детского сада "Капалак" в Риштанском районе Ферганской области
Церемония открытия детского сада Капалак
в Риштанском районе Ферганской области
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.09.2021
Церемония открытия детского сада "Капалак" в Риштанском районе Ферганской области
Бундан ташқари, ўйин хоналари, тиббиёт хонаси, ошхона, тарбияланувчилар учун алоҳида хона, кийим алмаштириш хонаси ва бошқа тегишли хоналар мавжуд.
Икки йилдан сал ошиқ муддат қурилган МТТга 1,4 млн доллар маблағ сарфланган.
Тантанали очилиш маросими рақс ва ўйин-кулгига айланиб кетди. Ўзбегу тожик куйлари, ашулаларига барча йиғилганлар бирдай рақсга тушди... Шундай қилиб, келажакни кўзлаб, авлодлар кўнглида дўстлик ришталарини мустаҳкамлаш учун бошланган тадбир шу куннинг ўзидаёқ ўз ҳосилини бера бошлади.
© Sputnik / Дильшода РахматоваЦеремония открытия детского сада "Капалак" в Риштанском районе Ферганской области
Церемония открытия детского сада Капалак
в Риштанском районе Ферганской области
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.09.2021
Церемония открытия детского сада "Капалак" в Риштанском районе Ферганской области
Айтганча, риштонликлар кутган президент нега боғчанинг очилиш маросимида қатнашмагани ҳақида.
24 сентябр куни Ўзбекистон раҳбари ўз иш режаси жадвалига кўра, кўҳна Самарқанд вилоятига сайловчилар билан учрашиш учун жўнаб кетган эди.
Мирзиёев гарчи, Риштонга кела олмаган бўлса-да, бироқ халқ билан учрашувда қўни-қўшничилик, дўстлик ришталари ҳақида тўхталиб ўтди.
“Тожикистонга борганимизда қанча учрашувлар ўтказганимиздан хабарингиз бор. Туркманистон президенти, ҳурматли Гурбангули Бердимуҳамедов ўша ерда Ўзбекистонга ташриф буюришини маълум қилди. Сув масаласида, чегара масаласида жуда муҳим муаммоларни ечиб олишимиз керак. Қирғизистон билан чегара муаммосини собиқ президент Алмаз Атамбоев билан 57 фоизга ҳал қилган эдик. Қолган қисмини амалдаги президент Садир Жапаров билан ечяпмиз. <...> Ривожланган, йирик давлатлар билан дўстона алоқалар ўрнатмоқчи бўлсак, улар бизга – агар ўз қўшниларинг билан дўст бўла олмасанг, қандай қилиб бизга дўст бўласан, демайдими?”
Бу президент Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанддаги учрашувда айтган гапларидан иқтибос. Иқтибосдаги охирги гап эса президент Мирзиёевнинг қўшни давлатлар билан муносабатда амалга ошираётган сиёсати бош ғоясининг энг содда ифодасидир.
Минтақадаги давлатлар жойлашуви, иқлим ва шарт-шароитнинг ўзи Марказий Осиё давлатларини баҳамжиҳат яшашини талаб қилади. Яъни, муаммо ва масала ҳар доим бўлади. Асосийси, миллатларнинг бир-бирини тушуниши ва юзага келаётган масалаларни ўзаро келишган ҳолда ҳал этиб бориши. Бунинг учун эса нафақат муаммоларни ҳал этиш, авлодларни шу руҳда тарбиялаш лозим. Чунки улар ҳар доим ёнма-ён яшайдилар.
Церемония открытия детского сада в Риштанском районе Ферганской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.09.2021
Риштон туманида Тожикистон маблағи ҳисобидан қурилган боғча очилди
Келажак авлод минтақа ягона уйлари эканини ҳис этиб яшашлари керак.
Минтақанинг сиёсий раҳбарлари "бугун ва ҳозир", деган ақидага ўралашиб қолмай, эртанги кун, келажак авлод ҳақида ҳам ўйлашаётгани олқишга сазовор.
Бир сўз билан айтганда, минтақада қардошлик, дўстлик ва ўзаро ишонч руҳини мустаҳкамлаш борасида хайрли ишлар қилинмоқда. Бунда айниқса, болалар даражасидаги тадбирларнинг самараси ҳаммасидан таъсирчан ва мустаҳкам бўлиши шубҳасиз. Чунки уларнинг жажжи онгига сингдирилган дўстлик ва ишонч уруғлари бир кун келиб миллатлар миқёсида ўз ҳосилини беради.
Янгиликлар лентаси
0