Ҳодисалар

“Одноклассники”да тақиқланган материалларни жойлаштирган наманганлик йигит қўлга олинди

© Sputnik / Табылды КадырбековМужчина в наручниках
Мужчина в наручниках - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.09.2021
Наманганда 24 ёшли фуқаро ижтимоий тармоқ орқали террорчилар таъсирига тушиб қолган.
ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Наманган вилоятида ижтимоий тармоқ орқали террорчилар таъсирига тушиб қолиб, уларга тегишли материалларни тарқатган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабар бермоқда.
ИИВ Киберхавфсизлик маркази ва вилоят ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ходимлари тезкор-техник тадбир ўтказган. Унда “Одноклассники” фойдаланувчиси “Имом ал-Бухорий катибаси” халқаро террорчилик гуруҳи фаолиятини қўллаб-қувватловчи ғоялар акс этган видеоматериалларни ўз саҳифасига жойлаштиргани аниқланган.
Наручники висят на дверной ручке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.09.2021
Ҳодисалар
Тошкент вилоятининг уч ҳудудида бир гуруҳ экстремистлар қўлга олинди
Маълумотни текшириш вақтида у Наманган вилоятида яшовчи 24 ёшли фуқаро И.А. экани аниқланган ва у қўлга олинган.
Ҳозир фуқаро И.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 244-1-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала