Ҳодисалар

Сирдарёда топилган 97 млн долларлик хазина TikTok фойдаланувчисининг уйдирмаси бўлиб чиқди

© Sputnik / Илья ПиталевЗаготовки для чеканки монет
Заготовки для чеканки монет  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.09.2021
Фуқаро обуначиларини кўпайтириш мақсадида темирдан ясалган буюмларни тилла рангга бўяб чиққан.
ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилояти Наврўз маҳалласида қурилиш олиб бораётган усталар томонидан 16 метр чуқурликда қиймати 97 млн долларлик қадимий буюмлар топиб олингани айтилган видео тарқалди.
Сирдарё вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳолат юзасидан ИИБ масъул ходимлари томонидан суриштирув олиб борилган.
Ижтимоий тармоқ орқали сўкинган навоийлик ўқувчи қизлар узр сўради - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.09.2021
Ҳодисалар
“Хурмача қилиқлар”: ижтимоий тармоқ орқали сўкинган ўқувчи қизларга чора кўрилади
Аниқланишича, Наврўз маҳалласида яшовчи Ю.А. обуначиларини кўпайтириш мақсадида темирдан ясалган буюмларни тилла рангга бўяб чиққан. Кейин буни тасвирга олиб, ижтимоий тармоққа жойлаган.
Вилоят ИИБ ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига аҳоли ўртасида ёлғон маълумот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжудлигини эслатиб ўтган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала