Толиблар Тожикистон билан чегарадош вилоятга минглаб жангчиларини юборди

© AFP 2023 / AAMIR QURESHIБойцы талибов
Бойцы талибов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.09.2021
Oбуна бўлиш
“Толибон”* ҳаракати вакилининг сўзларига кўра, бундай чора хавфсизлик таҳдидини бартараф этишга қаратилган.
ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Толиблар Тожикистон билан чегарадаги Тахор вилоятига минглаб махсус хизмат жангчиларини юборди. Бу ҳақда радикал ҳаракат вакили Забиуллоҳ Мужоҳид маълум қилди.
“Ўнлаб Ислом амирлиги махсус хизмат бўлинмалари () Тахорда жойлаштирилди... ўн минглаб махсус хизматчилар жойлаштирилди”, - дея ёзган Мужоҳид Twitterʼда.
Унинг сўзларига кўра, бундай чора хавфсизлик таҳдидини бартараф этишга қаратилган.

Афғонистондаги вазият

Август ойи бошида толиблар Афғонистон ҳукумат кучларига ҳужумларни фаоллаштирган эдилар, 15 август куни улар Кобулга кириб боришди ва эртаси куни уруш тугаганини эълон қилишди. Август ойининг охирги икки ҳафтасида америка ҳарбийлари қўриғида бўлган Кобул аэропортидан Ғарб мамлакатлари ва улар билан ҳамкорлик қилган афғонларнинг оммавий эвакуацияси амалга оширилди.
Президент Таджикистана Эмомали Рахмон - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.09.2021
Афғонистон террорчилар маконига айланмоқда – Эмомали Раҳмон
31 августга ўтар кечаси америкалик ҳарбийлар Кобул аэропортини тарк этишди, бу билан АҚШнинг Афғонистондаги 20 йиллик фаолиятига чек қўйилди. 6 сентябрь куни толиблар жанглардан сўнг 34 афғон вилоятининг энг сўнггиси - Панжшер улар назоратига ўтгани ҳақида баёнот берди.
Эртаси куни Афғонистон муваққат ҳукумати таркиби эълон қилинди. “Толибон”*нинг биринчи ҳукмронлиги вақтида ТИВ раҳбари курсисини эгаллаган ва 2001 йилдан буён БМТ санкциялари остида қолиб келаётган Муҳаммад Ҳасан Охунд муваққат ҳукумат раҳбари этиб тайинланди.
* Россия ва қатор мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти
Янгиликлар лентаси
0