Жамият

Велоспортни 2021–2022 йилларда ривожлантириш дастури тасдиқланди

© Sputnik / Алексей Филиппов / Фотобанкка ўтишВелоспорт. BMX
Велоспорт. BMX - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.09.2021
Ўзбекистон профессионал велосипедчилар спорт клуби фаолияти йўлга қўйилади.
ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. “Велоспортни ривожлантиришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, Велоспорт турларини 2021–2022 йилларда ривожлантириш дастури тасдиқланди.
2022/2023 ўқув йилидан қуйидагилар ташкил этилади:
Туризм ва спорт вазирлиги тизимига кирадиган Республика велоспорт маҳорат мактаб-интернати;
қўшимча 25 та болалар-ўсмирлар спорт мактабларида ҳамда спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабларида велоспорт турлари бўйича бўлимлар;
Бухоро, Қарши, Навоий ва Термиз олимпия захиралари коллежларида велоспорт турлари бўйича бўлимлар.
Республика велоспорт маҳорат мактаб-интернати ўқувчиларининг умумий контингенти 100 нафарни ташкил қилади.
Мазкур мактаб-интернатига велоспорт турлари бўйича белгиланган синов имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган ўқувчилар 2022/2023 ўқув йилидан ҳар йили 5-синфга қабул қилинади.
2022/2023 ўқув йилидан:
- Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, барча олимпия захиралари коллежларида велоспорт турлари бўйича амалдаги ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари босқичма-босқич ошириб борилади;
- Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Нукус ва Фарғона филиалларида велоспорт турлари бўйича бакалавриат таълим йўналиши очилади.
Шунингдек, Ўзбекистон велоспорт федерацияси ҳузурида Ўзбекистон профессионал велосипедчилар спорт клуби фаолияти йўлга қўйилади. Қарорга кўра, ҳар йили 3 июнь куни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида узунлиги 15–20 километрдан кам бўлмаган веломарафонлар ташкил қилинади.
Автомобилсиз кун - вазирлар бир кунга машинадан воз кечишди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.09.2021
Видео
"Автомобилсиз кун": Азиз Абдуҳакимов шахсий намуна кўрсатди - видео
Бундан ташқари, 2022 йилдан ҳар йили велоспортнинг шоссе (Road) ва тоғ (MTB) турлари бўйича Тошкент вилоятида “Oqtosh-Chorvoq-Mountain”, Қорақалпоғистон Республикаси ва Самарқанд вилоятида “Save-Aral” кўп кунлик халқаро велопойгалари ўтказилади.
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида велошоссе спорт мажмуаси қурилади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала