Дунёда

Ашраф Ғани Facebook᾽даги саҳифасига ҳужум уюштирилганини маълум қилди

© Sputnik / Алексей Витвицкий / Фотобанкка ўтиш Бывший президент Афганистана Ашраф Гани
 Бывший президент Афганистана Ашраф Гани - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.09.2021
Аввалроқ Facebook᾽да собиқ президент гўёки халқаро ҳамжамиятни толиблар ҳукуматини тан олишга чорлаётгани ҳақидаги хабар пайдо бўлган эди.
ТОШКЕНТ, 27 сен – Sputnik. Афғонистоннинг собиқ президенти Ашраф Ғанининг Facebook᾽даги саҳифаси ҳужумга учради. Бу ҳақда сиёсатчининг Twitter᾽даги расмий саҳифасида маълум қилинди.
“Ашраф Ғанининг Facebook᾽даги расмий саҳифаси ҳужумга учради. Унда кечадан бошлаб жойлаштирилган хабар ҳақиқатга тўғри келмайди”, - дейилган баёнотда.
Аввалроқ Ғанининг Facebook᾽даги саҳифасида собиқ президент гўёки халқаро ҳамжамиятни толиблар ҳукуматини тан олишга чорлаётгани ҳақидаги хабар пайдо бўлган эди. “Халқаро ҳамжамият афғон халқини ажратиб қўймасдан ҳозирги ҳукумат билан ҳамкорлик қилиши керак. Ёрдам беринг <...> ва унинг тан олинг”, - дейилган хабарда.
15 август куни "Толибон" вакиллари Кобулни қуршаб олгач, 2014 йилдан буён мамлакатга раҳбарлик қилиб келган президент Ашраф Ғани Афғонистонни тарк этган эди. Ҳозир у Бирлашган Араб Амирликларидан бошпана топган.
* Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти
Президент Афганистана Ашраф Гани - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.09.2021
Дунёда
Толибон* Афғонистон собиқ президенти олиб қочган маблағларни қайтаришни талаб қилмоқда
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader