Туризм

Будапештдан Самарқанд, Тошкент ва Бухорога парвозлар йўлга қўйилиши мумкин

Самолет - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.09.2021
Венгрия Ўзбекистоннинг Самарқанд, Тошкент ва Бухоро шаҳарларига тўғридан-тўғри рейслар амалга оширилишига қизиқиш билдирмоқда.
ТОШКЕНТ, 27 сен – Sputnik. Венгрия ҳукумати Будапештдан Самарқанд, Тошкент ва Бухоро шаҳарларига тўғридан-тўғри парвозларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон туризм ва спорт вазирлиги хабар бермоқда.
Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Венгрия ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири Петер Сиярто билан икки мамлакат ўртасида сайёҳлар оқимини сезиларли даражада ошириш бўйича аниқ чора тадбирларни қабул қилиш масалаларини муҳокама қилди.
Подписание документов о сотрудничестве между Узбекистаном и Венгрией - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.03.2021
Сиёсат
Ўзбекистон ва Венгрия қайси соҳаларда ҳамкорликни кучайтиради
Учрашув чоғида томонлар “WizzAir” авиакомпанияси томонидан Будапешт – Самарқанд йўналишида тўғридан-тўғри рейсларини йўлга қўйилишини ҳам муҳокама қилишди.
Бундан ташқари, Венгрия ТИВ раҳбари Будапештдан Ўзбекистоннинг Самарқанд, Тошкент ва Бухоро каби йирик шаҳарларига тўғридан-тўғри рейслар амалга оширилишига қизиқиш билдирди.
Ўзбекистон томони яқин вақт ичида Венгрия авиаташувчисига ушбу рейсни ишга тушириш учун энг қулай шарт-шароитларни яратиш ва уни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини тасдиқлади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала