Футбол. Ўзбекистон октябрда иккита ўртоқлик ўйини ўтказади

© Ассоциация футбола УзбекистанаСборная Узбекистана по футболу
Сборная Узбекистана по футболу - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.09.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон терма жамоаси 9 октябрь куни Малайзия, 12 октябрда эса Иорданияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.
ТОШКЕНТ, 27 сен – Sputnik. Ўзбекистон терма жамоаси октябрь ойидаги ФИФА кунларида Малайзия ва Иордания билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, октябрь ойи аввалида миллий терма жамоалар учун ФИФА кунлари бўлиб ўтади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ушбу муддат мобайнида Иордания пойтахти Амман шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ўтказади
Йиғин давомида Сречко Катанец шогирдлари 9 октябрь куни Малайзия, 12 октябрда эса Иордания терма жамоалари билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушишади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий жамоаси сентябрда Катанец қўл остидаги дастлабки баҳсида Швеция билан ўртоқлик ўйини ўтказиб, 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган эди.
Янгиликлар лентаси
0