Жамият

“Гвардейский ГАИдаги ҳолат”: ИИББ видео юзасидан баёнот берди

© Пресс-служба ГУВД ТашкентаЗдание ГУВД Ташкента
Здание ГУВД Ташкента - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.09.2021
Ижтимоий тармоқда тарқалган видеода пойтахтдаги ЙҲХБ туманлараро имтиҳон бўлинмаларидан бирида ҳосил бўлган навбат акс этган.
ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Интернет тармоғида “Гвардейский ГАИдаги ҳолат” сарлавҳали видео тарқамоқда. Видеода Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ туманлараро имтиҳон бўлинмаларидан бирида ҳосил бўлган навбат акс этган.
Женщина в наручниках - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.09.2021
Ҳодисалар
Тошкентда 1 гектар ерни 200 минг долларга олиб беришни ваъда қилганлар қўлга олинди
Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати мазкур факт бўйича қуйидагиларни маълум қилди.
“Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.10.2020 йилдаги 6079-сон ПФ “Рақамли Ўзбекистон — 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора - тадбирлари тўғрисида”ги Фармони, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.07.2021 йилдаги 431-сон “Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритишнинг электрон тизимини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳақида"ги Қарорига кўра юртимизда рақамли иқтисодиётни ҳар томонлама ривожлантириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларни жорий қилиш бўйича чоралар кўрилмоқда. Шу жумладан, 2021-йилнинг 14-сентябр куни маъмурий амалиёт тизимлари ва транспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш тартиби устидан ишлар ўтказилди. Ишлар якунланмагани сабабли 17-сентябрдан 19-сентябрга қадар, ҳамда 24-сентябр ва 25-сентябр кунлари тизимнинг Ўзбекистон Республикаси ИИВ МваФРББ (Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси) ахборот базалари билан алмашиш сервери фаолиятида узилишлар кузатилди.
Етказилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз”, - дейилган ИИББ баёнотида.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала