Коронавирус: Ўзбекистонда касалланиш ҳолати рекорд даражада пастлади

Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда 21 июндан бери энг паст кўсатгич – 403 кишида коронавирус аниқланди, республика бўйлаб коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 172 493 нафарни ташкил қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 27 сен – Sputnik. Ўзбекистонда касалланиш ҳолати рекорд даражада пастлади.
Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.
Сутка давомида 403 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 172 493 нафарни ташкил қилмоқда.
Нью-Йорк во время режима ЧС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.09.2021
Moderna раҳбари коронавирус пандемияси тугаши ҳақида башорат қилди
Янги ҳолатлар: Қорақалпоғистон Республикасида (29), Андижон вилоятида (10), Бухоро вилоятида (6), Жиззах вилоятида (7), Қашқадарё вилоятида (5), Навоий вилоятида (4), Наманган вилоятида (15), Самарқанд вилоятида (36), Сирдарё вилоятида (9), Сурхондарё вилоятида (15), Фарғона вилоятида (29), Хоразм вилоятида (7), Тошкент вилоятида (90), Тошкент шаҳрида (141) коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Пневмония ҳолатлари
68 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 26 980 нафарга етди. 1 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 225 нафарга етди.
Соғайиш кўрсаткичи
Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 167 199 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этмоқда.
Ўлим ҳолатлари
Коронавирусга чалинган 3 нафар бемор вафот этди, Ўзбекистонда жами 1225 киши пандемия қурбони бўлди.
Дунё саломатлиги
Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 230,6
миллиондан ошди, 4,7 миллиондан ортиқ киши вафот этди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (43,7 млн), Ҳиндистонда (33,6 млн), Бразилияда (21,3 млн).
Янгиликлар лентаси
0