Жамият

Куни кеча Афғонистон чегарасида бир аскаримиз қаҳрамонларча ҳалок бўлди – Мирзиёев

© Sputnik / Дильшода РахматоваГород расположен на правом берегу реки Амударья, по которой проходит граница Республики Узбекистан с Исламской Республикой Афганистан.
Город расположен на правом берегу реки Амударья, по которой проходит граница Республики Узбекистан с Исламской Республикой Афганистан. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.09.2021
Наманган вилоятида сайловчилар билан учрашувда Шавкат Мирзиёев Афғонистон билан чегарадаги вазият бўйича тўхталиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Наманганда сайловчилар билан учрашув чоғида Шавкат Мирзиёев Афғонистон билан чегарадаги вазият бўйича ҳам тўхталиб ўтди.
Афғонистондаги ҳолат ҳаммамизга сабоқ бўлиши керак. Чегарадаги вазият ҳар куни диққат марказимизда. Ҳеч кимга сарҳадларимизга дахл қилишга йўл қўймаймиз. Чунки Ўзбекистонда қонун устувор, жазо муқаррар.
Куни кеча ҳам давлатимиз чегарасини бузиб ўтишга уриниш бўлди. Бир наркобарон ҳаракат қилди. Лекин биз дахлсизлик масаласида позициямиз қатъий, керак бўлса, чегарамизни ҳимоя қилиш учун қурол ишлатамиз.
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев отбыл в Наманганскую область - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.09.2021
Сиёсат
Шавкат Мирзиёев Фарғона водийсида бўлади
Кечаги вазиятда ҳам ўз вазифасини шараф билан бажарган бир аскаримиз қаҳрамонларча ҳалок бўлди. У шу юрт фарзанди – наманганлик эди”, – деди Шавкат Мирзиёев.
Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов аскарнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.
“Куни кеча Афғонистон чегарасида наркобарон гуруҳи томонидан давлат чегарасини бузиб ўтишга уриниш пайтида бўлган отишма натижасида бир аскаримиз халок бўлибти. Фурсатдан фойдаланиб қахрамоннинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдириб қоламан”, - деб ёзган Комил Алламжонов.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала