Сиёсат

Миллий гвардия қўмондони Камондан отиш федерациясига раҳбар этиб сайланди

© Пресс-служба Национальной гвардии УзбекистанаПредседателем федерации стрельбы из лука избран командующий национальной гвардией Рустам Джураев
Председателем федерации стрельбы из лука избран командующий национальной гвардией Рустам Джураев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.09.2021
Камондан отиш федерацияси раиси лавозимига Миллий гвардия қўмондони Рустам Жўраев номзоди бир овоздан маъқулланди.
ТОШКЕНТ, 27 сен – Sputnik. Ўзбекистон Миллий гвардияси қўмондони Рустам Жўраев Камондан отиш федерациясига раҳбар этиб сайланди. Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Туризм ва спорт вазирлигида Ўзбекистон Камондан отиш федерациясининг навбатдан ташқари конференция йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон бош вазири ўринбосари – туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов, Миллий олимпия қўмитаси раиси Рустам Шоабдураҳмонов, Миллий гвардия қўмондони, генeрал-майор Рустам Жўраев, мутасадди ташкилотлар вакиллари, овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган делегатлар ҳамда мураббийлар ва бошқа мутахассислар қатнашди.
“Камондан отиш федерацияси раиси лавозимига Ўзбекистон Миллий гвардияси қўмондони Рустам Жўраев номзоди таклиф этилиб, делегатлар томонидан бир овоздан маъқулланди”, - дейилган хабарда.
Жўраев билдирилган ишонч учун иштирокчиларга миннатдорчилик изҳор этиб, камондан отиш спорт турини оммалаштириш ва ривожлантиришда барча куч ва имкониятларни ишга солишини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, генерал-майор Рустам Жўраев 2020 йил мартида Миллий гвардия қўмондони бўлган эди. У 2020 йилнинг сентябрида Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг Қўл жанги федерацияси раҳбари этиб тайинланган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader