Дунёда

Олимлар коронавирус сабабли умр кўриш давомийлиги кескин пасайганлигини аниқлади

© REUTERS / Aly SongДевушка с мобильником в главном торговом районе Уханя через год после начала вспышки коронавируса, Китай
Девушка с мобильником в главном торговом районе Уханя через год после начала вспышки коронавируса, Китай - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.09.2021
Олимлар ўртача умр узунлиги кескин қисқаришининг сабабчиси коронавирус эканлигини аниқладилар.
ТОШКЕНТ, 27 сен – Sputnik. Иккинчи жаҳон уруши якунига етганидан сўнг, коронавирус пандемияси энг ривожланган мамлакатларда умр кўришнинг ўртача ёши қисқаришига олиб келди. Британиянинг Оксфорд Университети олимлари бундай хулосага келди, улар 29та давлатда тадқиқот олиб борди.
Мигранты в пункте вакцинации от COVID-19 российским препаратом Спутник Лайт на территории ТЦ Садовод в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.09.2021
Жамият
“Вакцина коктейли”: “Спутник Лайт” ва AstraZeneca комбинацияси самарадорлиги ҳақида
Бу ҳақда РИА Новости Оксфорд олимларининг Халқаро эпидемиология журналида чоп этилган тадқиқотига асосланиб хабар қилди.
Университет тадқиқотчилари маълум қилишича, COVID-19 кўпроқ кекса ёшли инсонлар ўлимига сабабчи бўлган.
"2020 йилдаги инсон йўқотишлар кўлами ғарбий Европанинг қатор (Испания, Буюк Британия, Италия, Белгия, Франция, Нидерландия) давлатларида иккинчи жаҳон уруши ўз якунини топгандан бери кузатилмаган”, - деб белгилашган мақола муаллифлари.
Олимлар гуруҳи, шунингдек, АҚШда эркаклар орасида умр узунлиги – 2,2 йилга, Литвада эса – 1,7 йилга қисқарганини эътироф этишди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала