Миграция

Россияда қийин аҳволда қолган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

© CC0 / Unsplash / Kyler BooneКрыло самолета
Крыло самолета - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.09.2021
Қайтарилган фуқароларнинг барчаси соғлиғи ёмонлашгани туфайли ишини йўқотган ва РФда мушкул бир аҳволда қолган бўлган
ТОШКЕНТ, 27 сен - Sputnik. Россияда саломатлиги ёмонлашиб, қийин аҳволда қолган фуқаролар ватанга қайтарилди, деб хабар берди Ташқи миграция агентлиги матбуот-хизмати.
Жорий ҳафта давомида хорижда мураккаб молиявий аҳволда қолган ва меҳнат қобилиятини йўқотган 6 нафар фуқаролар Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Ўзбекистоннинг хориждаги консуллик идоралари кўмагида Ўзбекистонга қайтарилди.
Менеджер клининга - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.09.2021
Миграция
Россияда мигрантлар IT-технологиялари ёрдамида назорат қилинади
Самарқандлик А.Қ. 2020 йил март ойида Россиянинг Томск шаҳрига ишлаш мақсадида боради, саломатлиги ёмонлашганлиги сабабли меҳнат қобилиятини йўқотган. Ушбу фуқаро Агентлик ташаббуси ва ҳомийлар кўмагида даволаниш билан боғлиқ харажати, озиқ-овқат ва вақтинчалик яшаш жойи билан таъминланди.
Шунингдек, Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 22 сентябрь куни Новосибирск-Тошкент йўналишида ватанга қайтарилди.
59 ёшли фарғоналик У.Ю. жорий йилнинг август ойида ишлаш мақсадида Россияга бориб, соғлиги ёмонлашади ва меҳнат қобилиятини йўқотади. Агентлик томонидан ҳомийлар жалб қилиниб, 24 сентябрь куни Санкт-Петербург-Фарғона йўналишида Ўзбекистонга қайтиб келди.
Рабочие на строительной площадке на Большом Каменном мосту - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.09.2021
Россия
Россия МДҲдан меҳнат мигрантларини қандай жалб қилади
Асли Наманган вилоятидан бўлган А.И. жорий йилда Россиянинг Новосибирск шаҳридаги қурилиш объектида ишлаш мақсадида кетган, касалликка учраб, ишсиз қолган. Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Агентлик кўмагида Новосибирск-Тошкент йўналишидаги авиарейс билан ватанга қайтарилди.
Андижонлик Ж.Т. 2019 йилда қурилиш соҳасида ишлаш мақсадида Россиянинг Новосибирск шаҳрига бориб, муқим иш жойларида ишлолмаганлиги сабабли молиявий қийин аҳволда қолган. Фуқарога Агентлик кўмагида ҳомийлар жалб қилинган ҳолда Новосибирск-Андижон йўналишидаги авиарейс билан Ўзбекистонга қайтиш учун авиа чипта ташкил қилинди.
51 ёшли навоийлик И.П. Россиянинг Новосибирск шаҳрига соғлиги ёмонлашиши натижасида молиявий қийин аҳволда қолади. Агентлик ташаббуси билан сахий инсонлар кўмагида ватанга қайтишига амалий ёрдам кўрсатилди.
Қашқадарёлик М.М. жорий йилда ижтимоий тармоқдаги эълон асосида Украинанинг Киев шаҳрига бориб, таклиф этилган компания билан келишолмай молиявий қийин аҳволда қолади. Ўзбекистоннинг Укранидаги Бош консулхонаси билан ҳамкорликда 22 сентябрь куни Киев-Тошкент йўналишидаги авиарейс орқали Ўзбекистонга қайтишига кўмаклашилди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала