Миграция

Россияга ишга борадиган қурувчилар Ўзбекистонда ўқитилади

© Sputnik / Максим Блинов / Фотобанкка ўтишМигранты на стройке
Мигранты на стройке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.09.2021
Россия ва Ўзбекистон Ўзбекистон ҳудудида қурилиш соҳасидаги мутахассисларни касбга ўқитиш ва уларнинг малакасини баҳолашга қаратилган тадбирларни ташкил этишга келишиб олди
ТОШКЕНТ, 27 сен - Sputnik. Россия Федерациясининг йирик иш берувчиларидан бири ҳисобланган “Қурувчилар миллий уюшмаси” ассоциацияси (НОСТРОЙ) президенти Aнтон Глушков бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди.
Делегация аъзолари Тошкент шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида бўлди ва у ерда яратилган шароитлар билан таништирилди, деб хабар бермоқда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги.
Смартфон - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.09.2021
Россия
Россияда мигрантларга иш топишда ёрдам берадиган мобил илова ишга туширилади
Шунингдек, икки томонлама ҳамкорлик масалалари юзасидан музокаралар ҳам олиб борилди.
Шу куни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Муҳитдинов ва “Қурувчилар миллий уюшмаси” ассоциацияси президенти Глушков ўртасида учрашув ўтказилди.
Учрашувда Россия Федерациясига юборилаётган Ўзбекистон фуқароларининг малакасини баҳолаш имтиҳонини рақамли платформа асосида масофадан топшириш масалалари муҳокама қилинди.
Тадбир сўнггида томонлар ўртасида ҳамкорлик Битими имзоланди.
Мазкур битимда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қурилиш соҳасидаги мутахассисларни касбга ўқитиш ва уларнинг малакасини баҳолашга қаратилган тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш каби масалалар қайд қилинган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала