Сиёсат

Сергей Лебедев Ўзбекистонга келадиган МДҲ кузатувчилари миссиясига раҳбарлик қилади

© Пресс-служба президентаПредседатель Исполнительного комитета – Исполнительный секретарь СНГ Сергей Лебедев
Председатель Исполнительного комитета – Исполнительный секретарь СНГ Сергей Лебедев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.09.2021
Ўзбекистонда президент сайловлари 24 октябрда бўлиб ўтади, 23 июл куни сайлов кампаниясига старт берилган эди.
ТОШКЕНТ, 27 сен - Sputnik. МДҲ ижроия қўмитаси котиби Сергей Лебедев Ҳамдўстлик давлатларидан келадиган кузатувчилар миссиясига раҳбарлик қилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси бугун, душанба куни хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда президент сайловлари 24 октябрда бўлиб ўтади, 23 июл куни сайлов кампаниясига старт берилган эди.
Выборы президента Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.09.2021
Жамият
Президентликка номзодларга сайловолди ташвиқотларни бошлашга рухсат берилди
Марказий сайлов комиссияси мамлакатда фаолият юритувчи бешта сиёсий партиялар номзодларини рўйхатга олган. Жумладан, ХДПдан Мақсуда Ворисова, “Адолат” СДПдан Баҳром Абдуҳалимов, ЎзЛиДеПдан Шавкат Мирзиёев, "Миллий тикланиш" партиясидан Алишер Қодиров ҳамда Экологик партиядан Нарзулла Обломурадов Ўзбекистон президентлигига рўйхатга олинган.
"МДҲ Ижроия қўмитаси раиси Сергей Николаевич Лебедев МСК томонидан Ўзбекистон Республикаси президенти сайловида МДҲ кузатувчилари миссияси раҳбари сифатида аккредитациядан ўтган", - дейилади хабарда.
Лебедев, шунингдек, 2015 ва 2016 йилларда Ўзбекистонда бўлиб ўтган президент сайловларида МДҲ кузатувчилари миссиясига раҳбарлик қилган.
Илгарироқ, Марказий сайлов комиссияси аъзоси Гулноза Раҳимова журналистларга 21та халқаро ташкилотлар вакиллари, жумладан, МДҲ, ШҲТ, ЕХҲТ вакиллари Ўзбекистон президенти сайловларини кузатишга таклиф этилгани ҳақида хабар берган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader