Толиблар эркакларга соқол олишни тақиқлади

© Sputnik / StringerПарад специального отряда талибов под названием "Мансури" в провинции Бадахшан
Парад специального отряда талибов под названием Мансури в провинции Бадахшан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.09.2021
Oбуна бўлиш
"Толибон"* Ҳилманд вилоятида эркакларга соқол олишга чеклов қўйди.
ТОШКЕНТ, 27 сен – Sputnik. "Толибон"* Афғонистон жанубидаги Ҳилманд вилоятида эркаларга соқол олдириш ва сочларини замонавий калтартиришга тақиқ қўйди, дея хабар бермоқда РИА Новости "Толибон"* маълумотларига таянган ҳолда.
Маълум қилинишича, муваққат ҳукуматнинг мутасадди вазирлиги эркакларга сочларини замонавий калтартирмаслик ва соқол олдирмасликни тавсия қилган.
Улар бу ҳақда Ҳилманд вилоятининг маркази ҳисобланган Лашкаргоҳдаги эркаклар сартарошхоналари вакиллари билан учрашувда маълум қилишган.
И.о. замглавы сформированного движением Талибан* правительства Афганистана Абдул Гани Барадар - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.09.2021
“Толибон”* Тожикистонни Афғонистоннинг ички ишларига аралашишда айблади
Бир пайтнинг ўзида ижтимоий тармоқларда тарқалган тегишли Фармойишда сартарошхоналарда мусиқа ва мадҳияни қўймасликка даъват қилинган.
Бундан сал аввалроқ Афғонистон ОАВлари "Толибон"* Афғонистондаги Хотин-қизлар масалалари бўйича вазирликни тугатиб, ўрнига диний тартиб-қоидага риоя этилишини назорат қилувчи вазирликни ташкил этгани тўғрисида хабар тарқатган эдилар.
Айтилишича, “Толибон”* вазирликнинг эски номини янгисига алмаштиришга ҳам улгурган.
Август ойи бошида АҚШ ўз қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиши билан "Толибон"* ҳукумат кучларига ҳужумни фаоллаштирди ва 15 августда Қобулга кириб борди. 31 августга ўтар кечаси Қўшма Штатлар ўзининг барча ҳарбийларини Ислом Республикасидан олиб чиқиб кетди ва бу билан АҚШнинг мамлакатдаги миссияси расман якунланди. Шундан сўнг, сентябрь ойининг бошида “Толибон”* муваққат ҳукумат таркибини эълон қилди.
* РФда таъқиқланган террорчи ташкилот.
Янгиликлар лентаси
0