АҚШ Марказий Осиёдаги Россия базаларидан фойдаланишни режалаштирмоқда

Oбуна бўлиш
WSJ: АҚШ Осиёдаги Россия ҳарбий базаларидан фойдаланиш истагини билдирди
ТОШКЕНТ, 28 сен – Sputnik. АҚШ Қуролли кучлари штаб бошлиқларининг бирлашган қўмитаси раиси генерал Марк Милли Россия Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов билан ўтган ҳафта бўлиб ўтган учрашувда америкалик ҳарбийлар томонидан Марказий Осиёдаги Россия ҳарбий базаларидан фойдаланиш имкониятини муҳокама қилган. Бу ҳақда РИА Новости Wall Street Journal нашрига таяниб хабар бермоқда.
Илгарироқ ОАВлар ушбу мавзу, аввалроқ Женевада, Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Жо Байден ўртасида ўтказилган музокаралар чоғида кўтарилган бўлиши мумкинлиги ҳақида ёзишган эди, бироқ Кремль бу ҳолатга изоҳ бермаган.
Герасимов Миллига ҳеч қандай ваъда бермаган, дея таъкидлаган нашр.
Американские солдаты - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.06.2021
АҚШ Марказий Осиёда энг йирик ҳарбий базани қуришни режалаштирмоқда
WSJ маълумотларига кўра, Россия базаларидан фойдаланиш ҳақидаги баҳс-мунозараларнинг келиб чиқиши сабаби шундаки, АҚШ расмийлари Афғонистондан қўшинларни дарҳол олиб чиқиб кетгач, мамлакатда террористик таҳдидларни кузатиб бориш ва уларга ўз вақтида жавоб бериш учун янги имкониятларни изламоқда.
Нашр шу билан бирга АҚШ Конгресси бир неча йил аввал Пентагонга Россия Мудофаа вазирлиги билан яқин ҳамкорлик қилишни тақиқлаганини эслатиб ўтади.
Россия Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, ўтган ҳафта Герасимов ва Милли Финляндияда учрашув ўтказган. Конструктив руҳда ўтган учрашувда, ҳарбий фаолият давомида келиб чиқадиган ҳодисалар хавфини камайтириш муҳокама қилинган.
Сергей Лавров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.07.2021
Марказий Осиёда ҳеч ким ўз ҳудудида АҚШ ҳарбий базаларини жойлаштирмоқчи эмас – РФ ТИВ
Шунингдек, Россия Хавфсизлик Кенгаши котиби Николай Патрушев ва АҚШ президентининг Миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Джейк Салливан телефон орқали мулоқот давомида Герасимов ва Милли ўртасидаги учрашув якунларига юксак баҳо берганликлари қайд этилган.
Август ойи бошида АҚШ ўз қўшинларини Афғонистондан олиб чиқишни бошлаган ва ушбу фонда толиблар ҳукумат кучларига қарши ҳужумни фаоллаштириб, 15 августда Қобулга кириб келган эди. 31 августга ўтар кечаси Америка Қўшма Штатлари барча ҳарбийларни Ислом Республикасидан олиб чиқиб кетганини эълон қилди ва бу билан Қўшма Штатларнинг мамлакатдаги миссияси расман якунланди. Шундан сўнг, сентябрь ойи бошида “Толибон”* муваққат ҳукумат таркибини эълон қилди. Толиблар биринчи марта ҳокимият тепасига келганида мамлакат Ташқи ишлар вазири лавозимини эгаллаган ва 2001 йилдан буён БМТ санкциялари остида қолиб келаётган Муҳаммад Ҳасан Оҳунд ҳукумат раҳбари вазифасини бажариши маълум бўлди.
* РФда таъқиқланган террорчи ташкилот.
Янгиликлар лентаси
0