Иқтисод

Фарғонада электромобиль ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда

© Sputnik / Кирилл КаллиниковЗарядка электромобилей
Зарядка электромобилей  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.09.2021
Умумий қиймати 55 миллион долларли лойиҳани Хитойнинг “Hong Kong ZRSC Technology” компанияси билан ҳамкорликда амалга ошириш мўлжалланмоқда.
ТОШКЕНТ, 28 сен – Sputnik. Фарғонадаги “Central Asia Motors Cо” корхонаси негизида электромобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг 2022-2024 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурига оид қарори лойиҳасида маълум бўлди, дея ёзади “Spot” нашри.
Йилига 10 минг дона автомобиль ишлаб чиқариш қувватига эга лойиҳанинг умумий қиймати 55 миллион долларга баҳоланмоқда. Шундан 43 миллион долларни тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ташкил этади.
Лойиҳани Хитойнинг “Hong Kong ZRSC Technology” компанияси билан ҳамкорликда амалга ошириш мўлжалланмоқда
Электромобилларни ишлаб чиқариш 2022 йилнинг декабридан йўлга қўйилиши кутилмоқда. Заводда 100 та иш ўрни яратилади.
Нашрнинг ёзишича, Ўзбекистонда бир неча марта электромобиль ишлаб чиқариш режалаштирилаётгани ҳақида маълум қилинган. Хусусан, 2018 йилда Андижон ва Бухоро вилоятларида электромобиллар ишлаб чиқарилиши ҳақида хабар қилинган. Аммо бу режалар амалга оширилмаган. Бундан ташқари, Қўқонда “Hyundai” компанияси билан ҳамкорликда электромобиллар ишлаб чиқариш лойиҳаси муҳокама қилинган эди.
Автомобили Тесла - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.09.2021
Аналитика
“Улов дегани қувватли бўлса-да”: Ўзбекистонда электромобиллар қанчалик харидоргир?
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистонга қиймати 9,2 млн долларга тенг бўлган 501 та электромобиль импорт қилинган. Электромобиль импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 7 бараварга ошган. Электромобиллар асосан Хитой (443 та ), Туркия (24 ) ва Литвадан (13 т) олиб келинган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала