Ҳайдовчилар ЙТҲ бўйича ИИБ ходимларисиз ҳодиса тўғрисидаги хабарномани тузиши мумкин

© Sputnik / Рамиз БахтияровВозобновление движения общественного транспорта в Ташкенте
Возобновление движения общественного транспорта в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.09.2021
Oбуна бўлиш
Ҳайдовчилар йўл-транспорт ҳодисалари бўйича ИИБ ходимларисиз ҳодиса тўғрисидаги хабарномани тузиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Ҳукумат қарори билан транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Қонунчиликка кўра, йўл-транспорт ҳодисалари бўйича ҳайдовчилар ИИБ ходимлари иштирокисиз ҳодиса тўғрисидаги хабарномани тузиш орқали суғурта товонини олиш тартиби жорий этилган.
Лента ограждения и знак пешеходного перехода - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.09.2021
Сурхондарёда фожиали ЙТҲ: ҳайдовчи 12 ёшли қизни уриб юборди
Шунга мувофиқ, 2021 йил 1 ноябргача суғурта ташкилотларининг веб-сайтларида хабарнома бланкаси намунаси жойлаштирилади ва уни юклаб олиш имкони яратилади.
Хабарнома икки нусхада қуйидаги асослар бир вақтнинг ўзида мавжуд бўлганида тузилади:
- жабрланувчига енгил жароҳат етмаганида ёки мол-мулк шикастланмаганида;
- иштирокчилардан бири ўз айбига иқрор бўлмаганида;
- ҳодиса пиёда иштирокисиз содир этилганида;
- ҳодиса фақат 2 та транспорт иштирокида бўлганида;
- иштирокчиларнинг фуқаролик жавобгарлиги суғурта қилинган бўлса;
- ҳайдовчилик гувоҳномаси, рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги гувоҳнома, ишончнома, йўл варақаси мавжудлиги;
- ҳайдовчилар маст бўлмаса;
- транспортларнинг шикастланиши низони келтириб чиқармаса.
Қарор 2021 йил 25 ноябрдан кучга киради.
Янгиликлар лентаси
0