Илон Маск “Forbes”нинг миллиардерлар рўйхатида биринчи ўринни эгаллади

© AFP 2023 / BRITTA PEDERSENОснователь SpaceX и гендиректор Tesla Илон Маск
Основатель SpaceX и гендиректор Tesla Илон Маск - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.09.2021
Oбуна бўлиш
Илон Маск “Forbes” рўйхатида Жефф Безосдан ўтиб кетиб, биринчиликни яна ўз қўлига олди.
ТОШКЕНТ, 28 сен – Sputnik. “Tesla” ва “SpaceX” компанияларнинг асосчиси, машҳур тадбиркор Илон Маск дунёнинг энг бой инсони бўлди. Бу ҳақда РИА Новости “Forbes” журнали маълумотларига таянган ҳолда хабар қилди.
Илон Маск миллиардерлар рўйхатида “Аmazon “компанияси асосчиси Жефф Безосни ортда қолдирган. Маскнинг бойлиги 200 миллиард доллардан кўпроқ деб баҳоланмоқда.
Душанба кунги биржа савдолари якунларига кўра, Маскнинг бойлиги 203,4 миллиард доллар деб баҳоланган, бир суткада унинг бойлиги 3,8 миллиардга кўпайган. Шунингдек, у дунёдаги бойлиги 200 миллиард доллардан ошган учинчи шахсга айланди. 2020 йил августида Жефф Безос шунча бойликка эга бўлган биринчи шахс эди, “Louis Vuitton Moët Hennessy” (LVMH) гуруҳи президенти Бернар Арно ҳам июнь ойида бойлигини 200 миллиарддан оширишга эришганди.
Миллиардер Алишер Усманов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.09.2021
Россиянинг энг сердаромад миллиардерлари – Forbes янги рейтинги
Таъкидлаш жоизки, январь ойида Маск Безосни ортда қолдиришни уддаланганди, аммо биринчиликни кўп сақлай олмаганди. Мана энди у яна етакчиликни қўлга киритди.
Иккинчи ўринни Жефф Беззос эгаллаган. Унинг бойлиги 197,7 миллиард деб баҳоланмоқда. Учинчи ўринни эса ўзининг 175,7 миллиардли бойлиги билан Бернар Арно жой олган. Тўртинчи ўринга “Microsofot” асосчиси Бил Гейтс лойиқ кўрилган – 131 млрд доллар. Бешликка 126 млрд доллар бойлик билан “Facebook” асосчиси Марк Цукерберг якун ясаган.
Янгиликлар лентаси
0