Дунёда

Жанубий Корея президенти ит гўштини ейишни тақиқлашни таклиф қилди

© AFP / STRРынок в Китае, где торгуют мясом собак
Рынок в Китае, где торгуют мясом собак - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.09.2021
Мун Чжэ Ин таомларда ит гўштидан фойдаланишни тақиқлаш имкониятини кўриб чиқишга чақирди.
ТОШКЕНТ, 28 сен – Sputnik. Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин таомларда ит гўштидан фойдаланишни тақиқлаш имкониятини кўриб чиқишга чақирди. Бу ҳақда “Yonhap” нашри хабар бермоқда.
“Таомларда ит гўштидан фойдаланишни тақиқлаш тўғрисидаги масалани мулоҳаза қилиб кўриб чиқиш фурсати етмадими?”, - деган Мун Чже Ин.
Бу ҳақда у республика бош вазири Ким Бу Гём билан ташлаб кетилган уй ҳайвонларини парвариш қилиш тизимини яхшилаш масаласига оид маслаҳатлашувлар чоғида маълум қилган.
Агентлик маълумотларига кўра, Мун Чжэ Иннинг бир нечта итлари бор.
Жанубий Корея Жиноят кодексига ҳайвонларни таҳқирлаш моддаси киритилган. У ит ва мушукларни шафқатсизларча ўлдириш ёки уларга бераҳмона муносабатда бўлишни чеклайди, бироқ улар гўштидан фойдаланишни тақиқламайди, дея ёзади “Yonhap”.
Щенки. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.08.2021
Жамият
Ўзбекистонда энди ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлганлар 6 ойгача қамалиши мумкин
Статистика маълумотларига кўра, Кореяда ит гўштини истеъмол қилиш сўнгги бир неча йил ичида 20-30 фоизга камаймоқда. 2014 йил маълумотларига кўра, Сеулда ит гўштидан тайёрланган таомларни татиб кўриш мумкин бўлган 329 та ресторан ишлаган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader