Сиёсат

Мирзиёев пулни шифохоналарга эмас беморларга беришни таклиф этди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.09.2021
Фарғона вилояти тиббиёт тизимини ислоҳ қилиш учун давлат бюджетидан келгуси беш йилда 5 триллион сўм ажратилиши режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 28 сен – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев, пулни шифохоналарга эмас, беморларга беришни таклиф этди.
Бу ҳақда ЎзЛиДеп партиясидан президентликка номзод Шавкат Мирзиёв бугун Фарғонада бўлиб ўтаётган сайловчилар билан учрашув вақтида маълум қилди.
"Халқимиз содда, шифокор давлат томонидан ажратилган ўнта доридан учтасини берса ҳам рози бўлиб кетаверади. Энди янгича тартиб жорий қиламиз – пулни шифохонага эмас, беморга берамиз”, – деди Мирзиёев.
“Касал бўлдими, ҳисобига пул туширилади, истаган дорисини олсин, истаган жойида операция қилдирсин. Барибир шу пул давлатдан ажратиляпти-ку. Тиббиётда коррупция урчиб кетган, буни мен айтмасам, ким айтади?!", - деб қўшимча қилди президентликка номзод.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала