Иқтисод

“Onix” ва “Tracker” автомобилларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш 427 млн долларга тушади

Chevrolet Onix - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.09.2021
“Onix” ва “Tracker”ни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш 2022 йил сентябрида ишга тушиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 28 сен – Sputnik. “Ўзавтосаноат” UzAuto Motors заводи базасида “Chevrolet Onix” ва “Tracker” автомобилларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун 427,7 млн доллар йўналтиришни режалаштирмоқда. Бу рақамлар Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги жамоатчилик муҳокамасига қўйган қарор лойиҳасида келтирилган.
Бу лойиҳа 2022 йил сентябрида ишга тушиши, қуввати йилига 190 минг дона автомобилга тенг бўлиши кутилмоқда.
Бундан ташқари, “UzAuto Motors Powertrain” заводида янги автомобиль моделлари учун ҳар йили 185 мингта двигатель ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режа қилинган. Бунга 2020-2023 йилларда 190,8 млн доллар ажратиш белгиланган.
Производство автомобилей на заводе Узавтомоторс - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.09.2021
Иқтисод
UzAuto Motors "Ласетти" ва "Спарк" моделларини ишлаб чиқаришни қайта тиклади
2019 йил декабрида UzAuto Motors 2020 йилда ягона платформадаги “Onix” ва бошқа янги моделларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш лойиҳасини ишга туширишини маълум қилган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала