Ўзбекистон Афғонистонга транзит юклари муаммосини ҳал этишда ёрдам беради

© Sputnik / Рамиз БахтияровГрузовые машины в момент разгрузки на узбекско-афганской границе
Грузовые машины в момент разгрузки на узбекско-афганской границе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.09.2021
Oбуна бўлиш
Афғон томонининг илтимосига биноан Ўзбекистон ва Афғонистон чегараолди ҳудудлари бошқарув идоралари вакилларидан иборат ишчи гуруҳларининг йиғилиши бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 28 сен – Sputnik. 27 сентябрь куни Термиз шаҳрида Сурхондарё ва Балх вилоятлари ҳокимлари бошчилигида Ўзбекистон ва Афғонистон чегараолди ҳудудлари бошқарув идоралари вакилларидан иборат ишчи гуруҳларининг йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, тадбир афғон томонининг илтимосига биноан Афғонистонга импорт молларини транзит ташуви билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш мақсадида ташкил этилди. Мулоқот даставвал энг зарур халқ истеъмол товарлари – озиқ-овқатлар, дори-дармон, тиббий анжомлар, кийим-кечак ва ёқилғи хусусида борган.
“Учрашувда муҳокама этилган масалалар, жумладан, Афғонистонда юзага келган оғир гуманитар вазият даврида мамлакатга юкларни етказиб бериш ва транзит ўтказишда мавжуд муаммоларни ҳал этишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича келишувга эришилди”, - дейилган хабарда.
Йиғилиш сўнггида томонлар энг долзарб чегараолди масалалари юзасидан ишчи алоқаларини давом эттиришга тайёр эканликларини билдирдилар.
Ситуация в городке Хайратан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.09.2021
Ўзбекистон Афғонистонга 1,3 минг тонна инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Янгиликлар лентаси
0