Ўзбекистон қутқарувчилари халқаро мусобақада иштирок этишди

© МЧС УзбекистанаКоманда МЧС Узбекистана приняли участие на международных учениях "Казспас-2021"
Команда МЧС Узбекистана приняли участие на международных учениях Казспас-2021 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.09.2021
Oбуна бўлиш
Мусобақаларда қутқарувчилар бирдамлик ва юқори профессионалликни намойиш этишди.
ТОШКЕНТ, 28 сен - Sputnik. Ўзбекистон ФВВ қутқарувчилари Қозоғистонда бўлиб ўтган халқаро мусобақада 3-ўринни эгаллашди, деб хабар қилмоқда муассаса матбуот хизмати.
Қозоғистонда 23-27 сентябрь кунлари бўлиб ўтган "Жер-2021" қўмондонлик-штаб ўқув машқлари ва "Казспас-2021" қутқарув йиғин-семинари доирасида халқаро қутқарув кўпкураши ҳамда ҳарбий учкураш қутқарув мусобақалари бўлиб ўтди.
Мусобақалар доирасида иштирокчилар “Техноген офатлар шароитида қидирув-қутқарув ишлари”, “сувда қидирув-қутқарув ишлари” ва “табиий муҳитда қидирув-қутқарув ишлари”йўналишлари бўйича ўзаро беллашдилар. Беллашуда қутқарувчилар бирдамликни ва фавқулодда вазиятларда қутқарув ишларини ўтказишда юқори профессионалликни намойиш этишди.
Мусобақа натижаларига кўра Ўзбекистон ФВВ қутқарувчилари жамоавий 3 ўринни, Ғарбий Қозоғистон вилояти тезкор қутқарув бўлинмаси 2- ўринни ҳамда Қозоғистон Республика тезкор қутқарув отряди жамоаси - 1 ўринни эгаллашди. Мусобақалар якунида ғолибларга диплом, кубок ва қимматбаҳо совғалар топширилди.
Ушбу мусобақада Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Республика тезкор қутқарув отряди ва Ғарбий Қозоғистон тезкор қутқарув отряди ҳамда ҳарбий қисмлари ҳарбий хизматчилари ва қутқарувчилар жамоалари иштирок этишди.
Янгиликлар лентаси
0