Ўзбекистон йил бошидан буён 10 минг тоннага яқин қалампир экспорт қилди

© Sputnik / Медиабанкка ўтишПроизводство аджики в Абхазии
Производство аджики в Абхазии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.09.2021
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, 2021 йилда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4 минг тонна кўп қалампир экспорт қилинган бўлиб, бу кўрсаткич 70 фоизга ўсишига эришилган.
ТОШКЕНТ, 28 сен - Sputnik. Ўзбекистон йил бошидан буён 10,6 миллион долларлик қалампир экспорт қилди. Бу ҳақда Республика давлат божхона қўмитаси хабар бермоқда.
"Ўзбекистонда 2021 йилнинг 8 ойи давомида 10 млн. 622 минг АҚШ доллари қийматидаги 9 765 тонна қалампир экспорт божхона режимига расмийлаштирилди", - дейилади хабарда.
Помидоры - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.06.2021
Россия Ўзбекистоннинг 15та корхонасига помидор ва қалампир импортига рухсат берди
Таъкидланишича, 2021 йилда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4 минг тонна кўп қалампир экспорт қилинган бўлиб, бу кўрсаткич 70 фоизга ўсишига эришилган.
Экспорт қилинган қалампир натижасида валюта тушумлари 2020 йилга нисбатан 70 фоизга кўпайиб, 4,4 минг долларни ташкил қилган.
Қалампирнинг 28 фоизи Қозоғистонга ва 24 фоизи Германияга экспорт қилинган.
Шунингдек, 2021 йилнинг 8 ойи давомида қалампир экспорти АҚШга 1,9 баробарга ва Белгияга 2,1 баробарга ортган. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида юртимиздан илк бора Испания, Чили ва Хитойга қалампир экспорти йўлга қўйилди.
Янгиликлар лентаси
0