Иқтисод

Ўзбекистонда енгил автомобиллар импорти сезиларли камайди

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Фотобанкка ўтишАвтомобиль Kia Imagine
Автомобиль Kia Imagine - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.09.2021
Жорий йил январь-август ойларида қиймати 316,6 млн долларига тенг қарийб 15 мингта енгил автомобиль импорт қилган.
ТОШКЕНТ, 28 сен – Sputnik. 2021 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистон қарийб 15 мингта енгил автомобиль импорт қилган. Бу ўтган йилнинг ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 4350 тага кам. Бундан Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.
Жорий йил январь-август ойларида импорт қилинган автомобиллар қиймати 316,6 млн долларига тенг.
8 ойи мобайнида энг кўп Хитой (4 652 та), Жанубий Корея (3 597), Россия (2 952) ва Қозоғистондан (1 744) автомобиль импорт қилинган. Бундан ташқари, Польша (811), Литва (427), АҚШ (331), Таиланд (250), Германия (81), Япония (64) ва Туркиядан (25) автомобиль олиб келинган.
Автомобили Тесла - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.09.2021
Аналитика
“Улов дегани қувватли бўлса-да”: Ўзбекистонда электромобиллар қанчалик харидоргир?
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader