Жамият

Ўзбекистонда икки фуқаролик учун жавобгарлик белгиланмоқда

© Sputnik / Валерий Мельников / Фотобанкка ўтишВыборы президента Узбекистана
Выборы президента Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.09.2021
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан чет давлат фуқаролигини олгани ҳақида белгиланган муддатда хабар бермаганлиги учун жавобгарлик киритилади
ТОШКЕНТ, 28 сен - Sputnik. Ўзбекистонда икки фуқаролик учун жавобгарлик белгиланмоқда, деб хабар берди Миграция агентлиги матбуот-хизмати.
Хабарда таъкидланишича, баъзи хорижий давлатларда икки фуқаролик қонун билан тақиқланмагани сабабли амалиётда Ўзбекистон фуқаролари орасида чет мамлакат фуқаролигини қабул қилиш ҳолатлари учрамоқда.
Выдача видов на жительство и разрешений на временное проживание - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.01.2021
Ўзбекистон ИИВ иккинчи фуқароликни олган шахслар борасида қўшимча изоҳ берди
"Амалдаги қонунларга асосан, фуқароларда ушбу факт юзасидан давлат органларига хабар бериш мажбурияти мавжуд эмас. Келгусида бу каби ҳолатларга йўл қўймаслик ва фуқароларнинг масъулиятини ошириш мақсадида Қонунчилик палатаси ялпи мажлисида "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонуни лойиҳаси маъқулланган", - дейилади хабарда.
Қонун лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилмоқда:
- Ўзбекистон Республикаси фуқаролигида бўлган ва чет давлат фуқаролигини олган шахсларни, чет давлат фуқаролигини қабул қилган кундан бошлаб 30 календарь куни ичида хабар бериш тартиби жорий қилинади;
Паспорт гражданина Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.12.2020
Сиёсат
Ўзбекистонда 15 йил муқим яшаганларга тўғридан-тўғри фуқаролик берилади
- Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан чет давлат фуқаролигини олгани ҳақида белгиланган муддатда хабар бермаганлиги учун жавобгарлик киритилади;
- Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тугатилган шахс томонидан, Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги паспорти ёки идентификация ID-карталаридан фойдаланганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланади;
- давлат хизматчилари ёки ҳокимият вакили вазифаларини бажарадиган ёки давлат органларида ташкилий-бошқарув ёхуд маъмурий-хўжалик функцияларни бажарадиган Ўзбекистон фуқаролари томонидан чет давлат фуқаролигини олгани ҳақида белгиланган муддатда хабар бермагани учун жавобгарлик белгиланади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала