Миграция

Самарада ўзбекистонлик мигрантларнинг қарийб 700 минг рубль маоши ундириб берилди

© Sputnik / Владимир ТрефиловРубль
Рубль - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.09.2021
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Самарада ишлаган 9 нафар ўзбекистонликнинг 685 минг рубль миқдордаги маошини ундириб берди.
ТОШКЕНТ, 28 сен – Sputnik. Россиянинг Самара вилояти Черноречье шаҳарчасидаги иссиқхонада ишлаган ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг берилмаётган 685 минг рубль маоши ундириб берилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.
Агентлигининг Самарадаги ваколатхонаси ходимлари жорий йилнинг 17-25 сентябрь кунлари Ўзбекистон фуқаролари ишлаётган иссиқхоналарга ташриф буюриб, меҳнат ва иш шароитларини ўрганган.
“Ўрганишлар натижасида 9 нафар меҳнат мигрантининг берилмаётган 685 минг рубль маоши ундириб берилди. Қолган юртдошларимизнинг иш ҳақлари қайтарилмоқда”, - дейилган хабарда.
Таъкидланишича, ҳозир маошини олган фуқаролар иш жойларидан Ўзбекистонга қайтмоқда.
Аввалроқ Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Черноречьедаги иссиқхоналарда ишлаётган 31 нафар ўзбекистонликларнинг паспортларини олиб бериб, маошлари тўлиқ тўланишини назоратга олган эди.
Крыло самолета - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.09.2021
Миграция
Россияда қийин аҳволда қолган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала