Ҳодисалар

Сурхондарёда ЙПХ ходимини капотида судраган ҳайдовчи ҳибсга олинди

© Depositphotos / Alexander RathsМолодой человек в наручниках
Молодой человек в наручниках - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.09.2021
Қумқўрғон тумани Сурхон соҳили маҳалласида ҳайдовчи ходимнинг қонуний талабини бажармасдан, автомобилини инспекторнинг устига бошқарган.
ТОШКЕНТ, 28 сен – Sputnik. Сурхондарёда ЙПХ инспекторини капотида судраб кетган “Lacetti” ҳайдовчисига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Ижтимоий тармоқларда 27 сентябрь куни Сурхондарёда “Lacetti” ҳайдовчиси Йўл патрул хизмати ходимини машина капотида ҳайдаб кетгани акс этган видео тарқалган эди.
ЙҲХББ матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу воқеа 13 сентябрь куни Қумқўрғон тумани Сурхон соҳили маҳалласида рўй берган. ЙПХ ходими йўлнинг қатнов қисмига тўхтаган “Lacetti” ҳайдовчисига тўхташ қоидасини бузганлигини айтиб, тегишли ҳужжатларини тақдим қилишини сўраган.
Ҳайдовчи ходимнинг қонуний талабини бажармасдан, автомобилини инспекторнинг устига бошқарган. Ходим қочишга улгурмасдан автомобилнинг капотида осилиб қолган. Автомобиль тахминан 3,4 километр масофагача ҳаракатлангандан сўнг ходим ерга қулаб тушган.

ЙПХ ходими тан жароҳати билан туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.

Туман прокуратураси ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader